19 July 2009
17:06 - Абдураҳим Пўлат: Самарқандликларга офарин! Мухолифатни бирлаштириш йўлида тўғри қадам қилинди
Мен бир неча йилдан бери мухолифатни турли колалициялар доирасида бирлаштириш ғояси самара бермаслигини, Озорбайжон, Россия ва бошқа МДҲ мамлактларида давом этаётган жараёнлар ҳам шуни кўрсатаётганини кўп гапирдим, кўп ёздим. Аминманки, тўғри ёздим ва тўғри гапирдим. Аммо, мени қўллаб-қувватловчилар унчалик кўп бўлмади. Бу ҳам табиий, чунки, мен каби ўйлайдиганлар кўпчилик бўлсайди, Ўзбекистон бугунги аҳволига тушмаган ҳам бўларди.

Шу пайтгача, мухолифатдаги сафдошларимнинг катта бир қисми, гина-кудуратни унутиш ва ҳамма мухолифат гуруҳларини мавжуд режимга қарши коалицияга бирлаштириш фикри билан банд эдилар. 2-3 кун аввал бу хусусда телефон орқали партиямизнинг Самарқанд вилоят ташкилотининг раҳбари Холиқназар Ғани билан ҳам ўта кескин гаплашдик.

Маълумки, мен ўзимизнинг ва дунёнинг тажрибасидан келиб чиқиб, бир-биридан ғоявий фарқи бўлмаган ташкилотларнинг коалицияси самарали бўлолмаслиги, ҳар қандай коалиция, лидерларнинг амбицияси туфайли, тезда инқирозга учраши аниқлигига асосланиб, масалан, Украинада каби, ҳаммани умумий бир ташкилотда, бугунги реалликдан келиб чиқиб, “Бирлик” Партиясида бирлаштиришга чақириб келмоқдаман.

Кечаги хабарлардан маълум бўлдики, Самарқандлик “Бирлик” ва “Эрк” партияларининг руҳбарияти мухолифатни мавҳум коалицияга эмас, ягона ташкилотга бирлаштирш ғоясини кўтариб чиқибдилар. Мен уларни тўла қўллаб-қувватлайман ва олқишлайман.

Айни замонда, ҳамма мухолифат вакилларига мурожаат қиламан. Самарқандликларнинг бу таклифини конструктив муҳокама қилиш ва уни амалий дастурга айлантириш устида ишлаш кеарк.

Менинг фикримча, агарда Холиқназар Ғани еткачилигидаги самарқандлик сафдошларимизнинг таклифини амалга ошириш устида ўйлашга бошласак, яъни, амалий қадамлар қилишни ўйлашга бошласак, ҳамамани “Бирлик” номи остида бирлаштиришдан бошқа йўл йўқлиги кўриниб қолади. Чунки, “Бирлик” дунёда танилган, хозиргача биронта катта ғоявий хато қилмаган, ўзини дискредитация қилмаган ташкилотдир. Унинг номидан, таъбир жоиз бўлса, бундай сиёсий брэнддан фойдаланмаслик, сиёсий хато бўларди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону