19 July 2009
16:35 - Латифа эмас, ҳақиқат: Россияда БМТнинг ёрдами билан инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар тайёрланади
Россиянинг ҳақиқий хўжайини Владимир Путин раҳнамолигида демократияни бўғиш ва инсон ҳуқуқларини поймол қилиш давом этар экан, Россиянинг уч олий уқув юртида БМТнинг ёрдами билан инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассислар етиштириш бошланар экан. Бу ҳақда хабар берган Интерфакс агантлигининг билдиришича, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Бош комиссарлиги бошқармаси уч олий ўқув юрти - Москва Давлат Халқаро Алоқалар Институти, Россия Халқлар Дўстлиги Университети, Россия Давлат Гуманитар Университети билан шу ҳақда шартнома имзолаган.

Шартномага мувофиқ, Россияда биринчи марта инсон ҳуқуқлари бўйича магистрлик программаси бўйича мутахассислар тайёрлаш бошланади. Бу йўналишда ўқитиш программаси халқаро стандартлар доирасида бўлади. 2009-10 ўқув йилида бу программа бўйича дарслар бошланади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону