19 July 2009
00:12 -
Ингушистон президенти тузалишга бошлади, Медведев уни зиёрат қилди
22 июнда террористик ҳужум натижасида қаттиқ жароҳатланиб, шу пайтгача асосий даволанишни реанимация бўлимида олган Ингушитсон президенти Юнус-Бек Евкуров сўнгги кунларда тузалишга бошлади, деб рус оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда. У ўрнидан туриб юришга ҳам бошлаган, Ингушитсондаги вазият унинг назорати остида. Докторлар оптимостик прогнозлар қилишмоқда.
Бугун Россия президенти Дмитрий Медведав Юнус-Бек Евкуровни касалхонада зиёрат қилди. Худого шукр, ёмон кунлар орқада қолди, дебди у Ингушистон президентига. Сиз яқинда тузалиб кетишингизга ва уйга қайтиб, ўз ишингизни давом эттиришингизга ишонаман.
Аммо, хабарларда Юнус-Бек Евкуров гапиришга бошлагани, гапираётган бўлса, нималар дегани айтилмайди