19 July 2009
00:47 -
Самарқандда мухолифат фаолларининг учрашуви
Бугун Самарқанд шаҳрида “Бирлик” Партияси вилоят Кенгаши Ҳайъатнинг аъзолари Холиқназар Ғани, Абдумалик Умрзоқ ва «Эрк» демократик партияси вилоят раҳбарияти аъзолари С.Холбой, Б.Мавлондан иборат бир гуруҳ мухолифат фаолларининг учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда мухолифатдаги мавжуд аҳвол ҳақида фикр алмашилди. Мухолифатни бирлаштириш ва унинг баъзи йўллари муҳокама қилинди.
Хусусан, Бирлик” Партияси Самарқанд вилоят Кенгаши раиси Холиқназар Ғаниниг таклифи муҳокамага қўйилди. Таклифга кўра, мухолифатдаги ҳамма сиёсий партиялар ва ташкилотлар ўзларининг тегишли органларининг қарори билан ўз ташкилотларининг тарқатилганини расман эълон қилишлари, сўнгра, умумий ягона (Бирлашган демократлар) партияси ёки ҳаракатининг таъсис қурултойи чақирилиши керак. Бу таклиф йиғилиш қатнашчилари тарафидан маъқулланди.
Шуни алоҳида айтиш керакки, шу пайтгача кўпчилик мухолифатчилар мухолифат ташкилотларининг коалициион бирлашуви ҳақида гапиришарди, дейди мухбиримиз. Самарқандликларнинг таклифи улардан принципиал фарқли, айни замонда, конструктив. Улар ҳаммани бир ташкилотга бирлаштириш ҳақида гапирмоқдалар. Самарқандликларнинг бугунги таклифини муҳокама қилиш, ривожлантириш ва амалга ошириш - Ўзбекистонда демократияни олға суриш йўлида муҳим босқич бўларди.