18 July 2009
22:20 -
“Мемориал” ташкилоти Чеченистонда фаолиятини тўхтатди
Чеченистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси, “Мемоориал” ходими Натальи Эстемирова Чеченистон пойтахти Жаҳарқалъада ўғирилаб кетилиб, жасади қўшни Ингушистонда топилгангандан кейин, бу ташкилот Чеченистонда ўз фаолиятини тўхтатишини билдирди. Шундай қарор куни кеча олинганини “Мемориал” раҳбари Олег Орлов “Свобода” радиоси орқали гапирди.
Маълумки, Ингушистон раҳбарлари бу қотиллик учун маъсулиятни Чеченистонга юклашган, Олег Орлов ҳам берган интервьюларида қотиллик Чеченистон президенти Рамзон Қодиров томонидан уюштирлганига амин эканлигини айтганди. “Мемориал” Чеченистондаги фаолиятини тўхтатиш билан, ҳуқуқ ҳимоячисининг ўлдирилиши - ҳукуматнинг иш эканлигига ишонишини яна бир марта кўрсатмоқда.