18 July 2009
21:28 -
Исмоил Дадажон “Бирлик”дан қандай чиқарилган?
Шу йил 10 июндаги хабарларимиздан бирида Швецияда янги вирус (чўчқа) гриппининг руҳий формасига чалинган Исмоил Дадажон ва Набибулла Норбўтаев сиёсий партиячиликни лўттибозлик даражасига туширувчи, “Бирлик”ни бошқа мухолиф гуруҳлар каби масхарабозлар партияси қилиб кўрсатишга интилувчи хатти-ҳаракатлар қилишаётганига доир воқеалар ёритилганди.
Хусусан, ҳозирда собиқ бирликчи бўлган Исмоил Дадажон бир маҳаллар партияда эгаллаб турган лавозимини, аниқроғи, партия раиси ўринбосари лавозимини, бошқа собиқ бирликчи Набибулла Норбўтаевга оддий бир буюм каби вақтинча ишлатиб туришга бергани билдирилган ва “Исмоил Дадажн ўзи аъзоси бўлган партиянинг Фарғона вилотяти ташкилоти тарафидан фъелан партиядан чиқарилгани” сабабли, унинг бундай ножидийлик ишларга қўл уриши чўчқа гриппининг руҳий формасига учраганининг натижаси бўлса керак, деб тахмин қилинганди.
Бундай факт ошкор қилиниши ва қаттиқ танқид қилиниши демократик нормаларга мосдир. Шундан кейин, озгина бўлса ҳам маъсулияти бўлган инсон, бунинг устига сиёсатчиликка даъво қилаётган инсон, дарҳол бундай масхарабозликка қўл уриб қўйгани учун сафдошларидан узр тилаши, қоғозда бўлса ҳам бирорта партия лавозимини эгаллаб турган бўлса, ундан даҳол истеъфога кетиши керак эди.
Аммо, воқеалар бошқача давом этибди. Бир неча бирликчи сафдошларимиз “Ҳаракат” сайти билан алоқа қилиб, Исмоил Дадажон уларга мурожаат қилгани, у ўзини ҳақорат қилинган жабрланувчи одам ҳисоблаётгани ва уни ҳеч ким “Бирлик”дан чиқармагани учун, бу хабарга раддия беришни талаб қилаётганини билдиришди.
Қизиғи шундакаи, у танқиднинг асоси бўлган “партиядаги лавозимни бировга беришнинг” масхарабозлиги хусусида гапиришдан қочган, ҳамма нарсани ўзининг партиядан чиқарилмагани ҳаққидаги иддаога буришга интилган.
Шулар сабабли, ўша мавзуга қайтиб қуйидагиларни билдиришни истаймиз. “Ҳаракат” сайтининг шу йил 10 июлдаги хабарида Исмоил Дадажон “партиянинг Фарғона вилотяти ташкилоти тарафидан фъелан партиядан чиқарилгани” айтилади. Бу мутлақо тўғридир. Сайтимизда 2008 йил 14 июнда ўтказилган “Бирлик” Партияси Фарғона вилоят ташкилотининг конференциясида қабул қилинган “Хатоларни тан олиб, сафимизга қайтинг!” номли баёнотининг матни тўла бор. Мана ўша Баёнотдан кўчирма:
“Бизнинг фикримизча, ҳозирги кунда муҳожиратда яшаётган, ўз вақтида “Бирлик” партиясининг раҳбар органларига сайланган сафдошларимиз Исмоил Дадажонов, Муҳиддин Қурбонов, Набижон Норбўтаев ва бошқалар партиямизнинг Низом ва Дастури, партиянинг Таъсис қурултойи ва Марказий Кенгаш мажлисларида қабул қилинган қарорлари билан яна бир марта танишиб чиқишлари, демократия ва демократик йўл нима, деган савол устида яна бир ўйлаб кўришлари керак. Улар мамлакат ичида оғир шароитда иш олиб бораётган партия фаолларини Ғарб оромгоҳларидан туриб чалғитмасдан, аксинча, уларга ёрдам бериш йўлларини ўйлашса, нур устига нур бўларди.
Биз адашган сафдошларимизга нисбатан дарҳол жазо чоралари кўриш тарафдори эмасмиз. Ҳали ҳам кеч эмас, улар ўз хатоларини тан олиб олиб, сафларимизга қайтишлари учун вақтлари бор. Шундай қилинмагунча, уларни фаолиятимизга таъсир қилолмайдиган масофада ушлаб туриш ҳам мажбуриятимиз эканлигини яхши тушунамиз.”
Бу баёнотда номлари тилга олинган Исмоил Дадажонов, Муҳиддин Қурбонов, Набижон Норбўтаев кабиларни партия “фаолиятига таъсир қилолмайдиган масофада ушлаб туриш” очиқча айтилган. Яъни улар расман эмас, феълан партиядан чиқарилган. Партия аъзосини “партия фаолиятига таъсир қиломайдиган масофада ушлаб туришни” бошқача изоҳлаш мумкин эмас..
Ушбу Баёнот билан сайтимиздаги хабарларда (адреси - http://www.harakat.net/el_news.php?id=1375) ва “Ҳаракат” журнали саҳифаларида (адреси - http://www.harakat.net/harakat.php?id_harakat=72&id_topic=404&id_stat=807) танишиш мумкин.
Демак, сайтимиздаги 10 июль хабарида ҳеч қандай янглишлик йўқ. Исмоил Дадажон “феълан партиядан” чиқарилган ва ҳизбтаҳрирчилик позициясидан қайтганини очиқ эълон қилмагунча ва буни исботловчи далиллар келтирмагунча, унга муносабат ўзгармайди. Ҳозирча эса, у ҳар ерда ўзининг ҳали ҳам ҳизбтаҳрирчи эканлиги исботловчи гаплар (Ўзбекистонда Ислом давлати яратиш, Халифат қуриш) гапиришни давом эттирмоқда.
У ўзининг эски лавозимини кимгадир бериши сиёсий лўттибозлик экани ҳақидаги танқид-айбномамиз бироз юмористик шаклда бўлса ҳам, моҳиятан мутлақо ўринли.