18 July 2009
20:14 -
ЕҲҲТ мулозими Тошкентга келади
Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг Демократик институтлар, ноҳуқумат ташкилотлар ва сиёсий партиялар Бюроси директори Янез Ленарчич душанба, 20 июль куни Тошкентга келади. Бу ҳақда ЕХҲТ тарқатган пресс-релизда айтилишича, Ленарчич Ўзбекистон Ташқи ишлари вазири Владимир Норов, Олий Мажлиснинг қуйи палатаси спикери Дилором Тошмуҳамедова ҳамда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари Миллий МАркази директори Акмал Саидов билан учрашади. Кун тартибида мамлакатдаги демократик эркинликлар, инсон ҳуқуқлари вазияти ва қонун устиворлиги бўлган ЕХҲТ мулозимини Президент Ислом Карим қабул қилиш-қилмаслиги ҳақида гап йўқ.
Сўнгги 10 йилллик танаффусдан кейин илк марта ташриф буюраётган Бюро директори фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашишни режаларшитрган. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда маълум қиламиз.
Сўнгги 10 йилллик танаффусдан кейин илк марта ташриф буюраётган Бюро директори фуқаролик жамияти вакиллари билан ҳам учрашишни режаларшитрган. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда маълум қиламиз.