13 September 2020
19:41 -
Эртага 14 сентябрда Ўзбекистон мактабларининг фақат чорак қисми очиладиган бўлибди, қолган қисми 2 ҳафтада очилармиш. Бунга ишониш қийин, аммо сабр қилиб кутишга мажбурмиз!
Авваламбор, билдириш керакки, Ўзбекистондаги умумтаълим мактаблари сони 10 мингга яқин. Ўқувчилар 6,2 миллион нафар, ўқитувчилар эса 486 мингдан ошади.
Демак, эртага 14 сентябрда 2300дан ортиқ мактаб очилиб, уларда анъанавий таълим бошланини ҳисобга олсак, Халқ Таълими Вазирлигидан хабар қилишларича, 7 сентябрь куни очилган 329та мактаб билан қўшиб ҳисоблаганда, 14 сентябрдан эътиборан фаолияти йўлга қўйилган мактаблар сони 2635 га чиқади.
Бошқа мактабларда анъанавий таълим 1 октябрга қадар тикланиши кутилмоқда. Бунда мактабларни очиш ҳақидаги қарор индивидуал тарзда жойлардаги ҳақиқий ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими хулосаларига мувофиқ, маҳаллий кенгашлар депутатлари рухсатидан сўнг қабул қилинармиш.
Эслатиш керакки, 14 сентябрдан бошлаб мактаб ўқувчилари учун барча фанлардан телевизион дарслар эфирга узатила бошланади. Онлайн мактаб лойиҳаси доирасида дарслар жадвали кунлик равишда эълон қилиб борилади.
Анъанавий шаклда фаолиятини тиклаган мактабларнинг ўқувчилари мактабга бориши ёки уйда қолиб таълим олиши фақатгина ота-оналар томонидан белгиланади. Мактаб маъмурияти томонидан ўқувчиларни анъанавий шаклга жалб қилиш ва ота-онага босим ўтказиш тақиқланибди.
Хуллас, қисқа қилиб айтсак, эртага 14 сенябрда ҳамма мактабларнинг чорак қисми иш бошлайди. Қолган қисми ойнинг охиригача ишга тушармиш. Вазирликнинг "дегани деган”, аммо бу ваъда қанчалик бажарилиши ҳозирча номаълум.
Аммо, ҳамма мактаблар расмдагидек бўлади деб кутмайлик, ҳамма нарса мамлакатнинг аҳволидан келиб чиқилган ҳолда бўлади, баъзи мактаблар ТАЪМИРларни кутишмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения