Жаҳон оммавий ахборот воситалари бугун Минск шаҳрида минглаб, ҳатто ўн минглаб ва юз мингга яқин норозилар намойишларга чиққанларини айтмоқдалар. Шаҳар расмийлари ҳеч қандай тўпалон бўлмаганини, бир милиционер осмонга ўқ отиб ҳаммани шошириб қўйганини хабар қилмоқдалар.
Митинг қатнашчиларининг талаби ҳаммага маълум – Лукашенкодан истеъфога кетишни талаб қилиш ва қайтaдан, ҳақиқий президент сайловлари ўтказиш. Бугун ҳам шундай бўлди ва кейин ҳамма тинч йўллар билан тарқалишга бошлабди, ҳеч қандай катта муаммо бўлмабди. Аммо, бугуннинг ўзи 250 дан кўпроқ норози ушлаб кетилибди, уларнинг тақдири эртага маълум бўлади.
Бугун бундай "тинч йўл" билан митинг тарқатилгани – Президент Александр Лукашенко ўз ишлари ҳақида ҳисобот бериш, тўғрироғи, ўзини оқлаб олиш учун катта хўжайини Владимир Путиннинг олдига Сочига кетаётганидир. Шундай бўлиши аввалдан хабар қилинган эди.
Маълумки, митинг ташкилотчилари – Координацион Кенгаш аъзоларидир. Унинг асл асосчиси Светлана Тихановская қўшни давлатлардан бирида турибди ва ўша ердан ҳаммани бошқармоқда десак ҳам бўлаверади.