13 September 2020
15:09 - Бугун Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” раҳбарларининг учрашуви давом этмоқда, аммо бу ҳақда ҳеч қаерда ҳеч қандай хабар йўқ, Маршал Абдурашид Дўстимнинг фикрлари айтиб бўлинди

Рус ахборот воситалари, жумладан, “Красная Весна” сайти Маршал Абдурашид Дўстимнинг фикрларини айтиб бўлди. Унга кўра, Доҳада бўлаётган музокараларда кўтарилаётган фикрлар, яъни муаммоларни фақат уруш йўли билан ҳал қилиб бўлинмаслиги энг тўғри йўлдир.

Хўш, Қатар пойтахти Доҳада нималар бўлмоқда? Кеча ҳамма катта оммавий ахборот воситалари Доҳадаги учрашувда икки тарафининг вакиллари, яъни Афғонистоннинг феълан Бош Вазири Абдулло Абдуллоҳ ва “Толибон” раҳбарининг айтган гаплари келтирдилар. Айни йиғилишда АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео ва унинг Афғонистон бўйича АҚШ Президентининг бош вакили Залмай Халилзод ҳам нутқ сўзладилар. Аммо, асосий масалалар бугун ҳал қилиниши керак.

Мана куннинг ярми ўтди, аммо Доҳада нималар бўлаётгани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ. Ҳатто, бундай масалалар билан шуғулланиш асосий вазифаcи бўлган Tolo News сайтида ҳам. Афғонистонда “Толибон” ҳужуми туфайли кеча кечқурун 5 афғон аскари ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Кўрамиз, буёғи нима бўлади.

Расмда – Доҳага бормаган ўзбек аслли Маршал Абдурашид Дўстим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону