27 July 2020
16:06 - Марказий Банкнинг масхарабозлиги: Долларнинг сўмга нисбатан курси яна бироз ортибди, бу ҳақда Марказий Банк хабар тарқатди
Марказий Банк 2020 йил 28 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 10207,69 сўм (69 10210,39 сўм)

1 ЕВРО – 11896,04 (11666,39)

1 Жанубий Корея вони – ? (?)

1 Хитой юани – 1455,33 (1460,46)

1 Туркия лираси – ? (?)

1 Россия рубли – 142,37 (142,11)

1 Қозоқ тенгеси – ? (?)

Масхарабозликка қаранг, АҚШ долларининг сўмимизга нисбатан курси тахминан 3 сўмга ўзгарганининг ҳеч қандай аҳамияти йўқ. Чунки, 3 сўм пул ҳам эмас, аҳволимиз ҳали ҳам дабдала.

Унутмайликки, долларнинг сўмга нисбатан курси сўнги 3 йил ичида сўмнинг долларга нисбатан курси тўхтовсиз ортиб борган даврлар ҳам бўлди. Аммо, умуман олганда сўмнинг курси фақат ва фақат тушиб бормоқда.Лекин, эътибор беринг, Президент Шавкат Мирзиё иқтисодий аҳволимиз, жумладан, сўмимиз, дабдала аҳволда эканлигини ҳеч қаерда тилга олмади. Чунки, УНИНГ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ЛАҚИЛЛАТИБ ЮРИШ бўлганди. Яқинда бўлиб ўтган сайловлар арафасида ишларимиз ёмон эмаслигини намойиш қилиш мақсадида масхарабозлик қилинди, сўмнинг курси гўёки ортаётгандек қилиб кўрсатилишга бошланди. Аммо, унутмайликки, шармандалик ва масхарабозлик Ўзбекистон учун оддий воқеадир.

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди.

Бу ҳафта долларнинг сўмга нисбатан курси бироз ортгани, яъни бечора сўмимизнинг қиймати долларга нисбатан бироз тушгани ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас . Чунки, ишларимиз дабдала бўлиш йўлига тўла чиқиб олиш ҳаракатида.

Баъзи валюталарнинг бугунги курси Марказий Банк сайтида ҳам ҳали эълон қилинмагани сабабли, янги курс ўрнига (?) белгиси қўйдик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону