27 July 2020
19:25 - “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракатига янги раис сайлангани ҳақида масхарабозлик хабари
Жорий йилнинг 27 июль куни Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Норбой бошчилигидаги “Юксалиш” Умуммиллий Ҳаракати таъсисчилари йиғилишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари орасидан янги раис - Парламент қуйи палатасининг Демократик Институтлар, Нодавлат Ташкилотлар ва Фуқароларнинг Ўзини Ўзи Бошқариш Органлари Қўмитаси аъзоси Бобур Бекмуродов сайланибди.

Бу ҳақда Умуммиллий Ҳаракатнинг Телеграмдаги сайтида хабар тарқатилган ва қуйидаги сатрлар келтирилган:

Хабарда айтилишича, Бобур Бекмуродов 1985 йил 5 январда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. У Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент молия институтини тамомлаган. 2005—2006 йилларда АҚШнинг Ўзбекистондаги “Partnership for Academic development” (“Академик ривожланиш бўйича ҳамкорлик”) дастури тингловчиси, 2018 йилда “The John Smith Trust” (Буюк Британия) менеджмент дастури тингловчиси бўлган.

* * * * *

Бу мишиқи йигит қандай қилиб Демократик Институтлар, Нодавлат Ташкилотлар ва Фуқароларнинг Ўзини Ўзи Бошқариш Органлари Қўмитаси аъзоси бўлиб қолгани хабарларда айтилмайди.

Расмдан кўриниб турибдики, йиғилиш онлайн шаклида ўтказилган ва расмларнинг юқори қаторида айнан Бобур Бекмуродов қасам ичаётгани кўрсатилган. Энг пастдаги расмда Танзила Норбойни кўрмоқдасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону