27 July 2020
12:35 - Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларида биронта жиддий хабар йўқ
Мамлакатимизда иш олиб бораётган оммавий ахборот воситаларида биронта пичоққа илинадиган жиддий хабар йўқлигини аввалдан билдириб келмоқдамиз. Кечаги хабарларимизда шу мавзу 2 марта тилга олинди.

Бугун ҳам ҳеч қандай ўзгариш йўқ. Сал кам ҳамма хабарлар Совет замонининг пропагандасини эслатмоқда. Мана ҳозир бизда пешин соатлари бошланди. Ҳалигача биронта жиддий хабар йўқ. Ҳамма нарса Ислом Карим замонини эслатади.

Ўзбекистонимизда катта ислоҳотларни оммавий ахборот воситаларидан бошлаш керак. Бу мурожаатимиз – авваламбор мамлакатимиз хўжайини Шавкат Мирзиёга оид. Айнан шу киши оммавий ахборот воситаларини бирон нарсалар қилишга чақириши керак. Диктаторликларда бошқа йўл йўқ.

Тўғри, иккинчи йўл – доим бор. Аҳолини майдонларга чиқиб, оммавий ахборот воситаларини бор муаммолар билан шуғулланишга чақириш. Бунинг ҳам вақти келади, ўртоқ Шавкат Мирзиё!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону