24 July 2020
16:22 -
Аё Софияда 86 йиллик танаффусдан кейин илк жума намози ўқилди
Истанбул фатҳ этилишининг тимсоли ҳисобланган Аё София юзлаб йиллар давомида мавжуд бўлган масжид мақомини қайтариб олди. Фатҳдан олдин ибодатхона 916 йил давомида черков, 1453 йилдан 1934 йилгача - масжид бўлган. Обида сўнгги 86 йил давомида музей эди. Шу йилнинг 10 июлида Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған имзолаган фармонга асосан музей масжидга айлантирилди.
Бугун, 24 июль куни Истанбулда масжидда илк жума намози ўқилди.
Эрталабдан Истанбул ва Туркиянинг бошқа ҳудудларидан келганлар масжид майдонига йиғила бошлади. Воқеа Туркиядаги ўнлаб маҳаллий нашрлар ва бошқа кўплаб хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилмоқда. Кўплаб мусулмонлар Туркия байроқларини ушлаб, «Аллоҳ буюкдир. Аё София қайта очилди», дея жар солишмоқда.
Масжиднинг очилиш маросимида Ражаб Тойиб Эрдўған ҳам иштирок этмоқда.
Намозда иштирок этишни истаганлар сони кўплигини ҳисобга олиб, ҳукумат диндорлар учун масжидга туташган 5та майдонни махсус тайёрлашга қарор қилди. Одамлар полиция назоратидан ўтиб, Султон Аҳмад майдонига йиғилишмоқда. Хавфсизликни таъминлаш учун 17 минг полиция ходими сафарбар этилган.
Коронавирус пандемияси сабаб намоз ўқийдиганлар ниқоб тақиши мажбурий, шунингдек, уларнинг тана ҳарорати ҳам текширилади. Шифокорлар, тез ёрдам машиналари ва санитар вертолёти аҳоли хизматида.
Туркия Диний ишлар бошқармаси маросим учун махсус ибодат дастури ишлаб чиққан. Машҳур имомлар ва қорилар Қуръондан сураларни тиловат қилишмоқда.
Маълумот учун, Аё Софиянинг қурилиши милодий 532 йилда бошланган ва 537 йил 27 декабрда якунланган. Ибодатхона дастлаб черков бўлган. 1453 йилда Истанбул Фотиҳ Султон Маҳмуд томонидан эгаллангач, Аё София Усмонлилар давлатининг асосий масжидига айланади. Обида музей сифатида 1985 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган. 1996 йилда эса Жаҳон ёдгорликлари рўйхатидан ўрин олган. // Kun.uz