24 July 2020
10:25 -
Андижонда 1000 доллар инсон ҳаётига зомин бўлгани ва расман хабар қилингани ҳақида
Бу воқеа 2020 йилнинг 20 июль куни соат 23:00да Андижон вилояти Булоқбоши тумани Учтепа МФЙ Бўстон кўчасида яшовчи 28 ёшли К.А. қўшниси 43 Р.С.дан 1.000 АҚШ доллари миқдоридаги қарзини сўраб келганда рўй берибди.
Ички Ишлар Вазирлиги таркибидаги Тергов Департаменти хабарига кўра, шу вақтда улар ўзаро жанжаллашиб, жанжал давомида К.А., таниши 21 ёшли Н.Қ. ҳамда укалари 25 ёшли А.А., вояга етмаган 17 ёшли О.А. билан биргаликда Р.С.ни ўша ердаги ёғоч таёқ билан танасининг турли жойларига уриб тан жароҳати етказибдилар ва Р.С. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этибди.
Р.С.га тан жароҳати етказилган бир дона таёқ ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинганмиш.
Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов Бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (жабрланувчининг ўлимига олиб келган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилибди, ҳозир К.А., А.А. ва Н.Қ. исмли фуқаролар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда тартибида ҳибсга олинибдилар. Ҳозир вояга етмаган 17 ёшли О.А.нинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш чоралари кўрилмоқда эмиш.
Қаранг, аҳолиси 34 миллионга чиқиб қолган Ўзбекистонда шу воқеа расмий хабарга айлантирилиб, расмий хабар сифатида тарқатилмоққда. Аслида, бу оддий масхарабозликдан бошқа нарса эмас-ку!?