24 July 2020
20:11 -
Бугун фонд биржаларида олтиннинг нархи 2011 йил даражасига чиқди – бир унцияси 1902 доллар бўлди
Нью-Йорк фондлар биржаси филиаллари тарқатган хабарда айтилишича, бугун олтиннинг нархи 2011 йил сентябрдаги максимумга яқинлашиб, бир унцияси 1902 доллар бўлибди.
Маълум бўлишича, коронавирус туфайли олтиннинг нархи 2011 йилдаги максимумга чиқишини экспертлар аввалдан башорат қилишган экан. Эслатиш керакки, шу йил март ойида олтиннинг нархи 1700 доллар бўлган, июль ойида 1800 доллардан ошган экан.
Экспертларнинг таҳлилига кўра, олтин ишончли актив сифатида коронавируснинг иккинчи тўлқини олдидаги қўрқув таъсирида шунчалик қимматлашиб кетган бўлса керак деб тахмин қилинмоқда.