23 July 2020
14:24 - Ҳа, Ўзбекистон ишчи кучи етказиб берадиган давлатлардан бири!
Бизда ҳукмронлик қилаётган режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари “Ўзбекистон ишчи кучи етказиб берадиган давлатми?” саволи билан мақоллар эълон қилиб, айнан Ўзбекистонимиз ишчи кучи етказиб берадиган давлатлардан бири эканлигини исботлаш билан шуғулланмоқдалар.

Мана бугун Халқаро Миграция Ташкилотининг (ХМТ) ҳисоб-китобларига кўра, халқаро муҳожирлар сони дунё бўйлаб 272 миллион кишига етган ва уларнинг учдан икки қисми меҳнат мигрантлари ҳисобланиши, бу дунё аҳолисининг 3,5 фоизи эканлиги, 2019 йилда муҳожирларнинг пул ўтказмалари 689 миллиард АҚШ долларидан ошгани эълон қилинди.

Бу ҳақда Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда ёшлар меҳнат миграциясини тартибга солиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий видео-конференцияда айтилди.

Қаранг, “Ҳуқуқий Муаммоларни Ўрганиш Маркази” ташкилоти директори Шамил Асьянов шундай дебди:

- Ўзбекистонда меҳнат миграцияси асосан ташкиллаштирилмаган. Чунки мамлакатда миграция соҳасидаги муносабатларни тартибга солишнинг зарур ташкилий-ҳуқуқий механизмлари, мигрантларни чет элларда уюшган ҳолда ёллаш, ишга жойлаштириш, ўқитиш, ҳаёти ҳамда соғлиғини суғурталаш ва ҳоказоларни белгиловчи махсус қонунчилик мавжуд эмас. Вазият ўрганилганида Фарғона, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларидан хорижга ишлаш учун кетаётган мигрантларни танлаб олишда шу каби ҳолатлар маълум бўлди. Мамлакатда ташқи меҳнат миграцияси юқори даражада сақланиб қоляпти. Мисол учун, Ўзбекистонда иш ҳақи иш берувчи мамлакатлардаги иш ҳақига нисбатан паст. 2017-2018 йилларда Ўзбекистонда энг юқори ўртача иш ҳақи газ ва нефтни қайта ишлаш саноатида кузатилган (400 АҚШ доллари), соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларида эса ўртача иш ҳақи паст (150-170 доллар). Қишлоқ хўжалиги соҳасида ишчилар учун иш ҳақи 100 долларгача. Шундай қилиб, мигрантларнинг даромади маҳаллий аҳолининг ўртача даромадидан икки ёки уч баравар кўпдир.

Хуллас, қаёққа қараманг, Ўзбекистонимиз ўртача ойлиги билан дунёда энг охирги ўринлардан бирида турган давлатлардан биридир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону