23 July 2020
15:45 - Қозоғистон Ўзбекистонга гуманитар ёрдам жўнатади, у асосан озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат бўлади
Қозоқларнинг zakon.kz Интернет сайти хабар беришича, Қозоғистон ҳукумати Ўзбекистон ва Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳақида қарор чиқарган, бу қарор мамлакат Бош Вазири Асқар Мамин тарафидан имзоланган.

Хуллас, қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонга озиқ-овқат маҳсулотлари юборилади. Улар орасида ун, гречка, ўсимлик ёғи ва консервалар мавжуд.

Афғонистонга эса расмий гуманитар ёрдам кўрсатиш учун беш минг донадан ортиқ товарларни юбориш режалаштирилган. Афғонистонга кўрпа-ёстиқ, қишки чодирлар, металл каравотлар, матрацлар, ёстиқ жилдлари, чойшаблар ва адёллар тақдим этилади.

Қозоғистон Ташқи Ишлар Вазирлиги гуманитар ёрдам олувчиларни аниқлаб, уларни етказиб бериш бўйича чора-тадбирларни мувофиқлаштирилишини таъминлаши керак. Бу мамлакатнинг Саноат ва Инфратузилмани Ривожлантириш Вазирлигига бундай юкларни Ўзбекистон ва Афғонистондаги манзилларга ташиш ҳамда етказиб бериш вазифаси топширилибди.

Хуллас, қаёққа қараманг, ишларимиз дабдала. Аҳволимиз уруш ичидаги Афғонистондан қолишмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону