23 July 2020
01:17 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 22 июлда 165 поғона юқорига чиқиб, 27 минг бўлди. Ёмон эмас!
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Эслатиш керакки, Dow Jones индекси 21 июлда 160 поғона юқорига кўтарилиб, 26 минг 840 га чиққанди. Кеча 22 июлда эса, 165 поғона юқорига кўтарилиб, 27 минг бўлди. Аммо, унутмайликки, бундай кутилмаган ўзгаришлар Dow Jones индексининг зиг-заглик касаллигидир.

Хуллас, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси яна тахминан 2,5 минг поғонага кўтарилиши лозим. Бир неча кун аввал шу рақамдан кўпроқ бўлган 2,8 мингни тилга олган эдик. Демак, аҳвол ёмон эмас.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.

Кўраяпмизки, АҚШда ҳам коронавирус пандемияси юқори нуқтадан зиг-загли бўлса ҳам тушиб бормоқда. Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги кунлардаги зиг-загли ўзгаришлари ҳам яхшигина ютуқдир. Ҳақиқий воқеалар қандай бўлишини келаётган кунларда кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону