20 July 2020
01:28 - Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги хабар қилишича, бизда бугунга қадар 16752 киши коронавирус касаллиги юқтирибди
Вазирлик хабар қилишича, 2020 йил 19 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси юқтирганлар сони 16752 нафарга чиқибди.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда шу йил 15 мартда биринчи касаллик аниқланганди, мана ҳозир касалланганлар сони 16752 га чиқибди. Яна эслатиш керакки, 15 мартда касалланганлар сони бармоқ билан санаса бўладиган ўлчовда кам эди. Ҳозир эса, оламдан ўтганлар сони ҳар куни 100 атрофида бўлмоқда. Лекин, вазирлик ҳаммаси бўлиб 100 га яқин киши оламдан ўтганини айтиш билан чекланмоқда.

Хуллас, хулоса қилиш керакки, бизда бундай рақамлар сони ҳар куни КАМАЙТИРИБ эълон қилинмоқда, уларга ишонадиган СОДДА одамлар сони тезлик билан КАМАЙИБ бормоқда. Демак,ҳамма рақамларга ҳозиргидан ҳам эҳтиётлик билан ёндошиш шарт.

Жуда қисқа қилиб айтсак, Ўзбекистонимизда 2-чи коронавирус тўлқини бошланди. Шундай муҳим пайтда, яъни 24 июнда Президент Шавкат Мирзиё нимага Москвага бориши керак бўлиб қолганди? Бизда оламдан ўтганларнинг ҳақиқий сони қанча бўлди, ҳали ҳам 100 га етмадими? Шавкат Мирзиёнинг ўзи бу саволларга қандай жавоб беради?

Яъни, бунақа саволлар кўпайиб бормоқда, аммо жавоблар йўқ, ўртоқ Шавкат Мирзиё!

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону