20 July 2020
13:40 - Президент Шавкат Мирзиёга кўра, коронавирусга шубҳа бўлган барча беморлар даволанишга тест қоғозисиз қабул қилинармиш
Бугун 20 июлда Ўзбекистоннинг хўжайини Шавкат Мирзиё раислигида коронавирус инфекциясига қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича видео-селектор йиғилиши ўтказибди.

Бу ҳақда мамлакатимиздаги қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар давлат раҳбари раислигидаги видео-селектор йиғилишида кўриб чиқилганмиш, президент пандемия билан боғлиқ вазият мураккаблигича қолаётганини айтиб, охирги тўрт кунда мамлакат бўйича янги аниқланган 2136 нафар беморнинг 1218таси (яъни, 57 фоизи) пойтахт шаҳар ва Тошкент вилоятига тўғри келаётганини айтганмиш.

Шу фактларга асосланган Шавкат Мирзиё коронавирусга шубҳа бўлган барча беморлар инфекция мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, зотилжам ва нафас етишмовчилигининг клиник белгилари мавжудлигига асосланган ҳолда даволаш муассасаларига қабул қилиниши керакмиш.

Қаранг, Шавкат Мирзиё кечагача ҳамма йиғилишларда бизда аҳвол яхшилигини такрорларди, энди Тошкент шаҳрида мавжуд 16та клиникага қўшимча Covid-19’га шубҳали беморлар учун мўлжалланган яна 7та 850 ўринли “провизор” клиникалар ташкил қилинганмиш, ушбу клиникаларнинг тиббиёт ходимларига ҳар бир иш куни учун ойлик маошининг 6 фоизи миқдорида устама ҳақ тўлаш масаласи ҳал қилинганмиш. Бугундан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар билан ишлаётган ҳар бир махсус шифохонада алоҳида тижорат банкининг кассалари ташкил қилиниб, шифокорларнинг 14 кунлик иш хақини жойида олиш тизими жорий этилганмиш.

Булар ҳаммачи чиройли гаплар, аммо амалда ҳеч нарса ўзгармайди. Шу сабабли бу ҳақдаги хабарларга ҳеч қандай расм ҳам илова қилинмаган. Шавкат Мирзиёнинг нутқи асосан қуруқ гаплардан иборат. Нимамиш, Тошкент шаҳри тез тиббий ёрдам станциясида операторларнинг меҳнат шароити яхшиланганмиш ва бир сменада фаолият олиб бораётган операторлар сони 40тадан 100 нафарга етказилганмиш. Станцияга қўшимча электр тармоғи уланиб, бригадалар сони 250тагача кўпайтирилганмиш. Аммо, қани бу қуруқ гапларнинг исботи?

Йиғилишда 103 телефон рақамига уланиш вақти 1,5 дақиқадан 15 сониягача қисқартирилгани, мурожаатларнинг асосий қисми келиб тушадиган вақт оралиғида (соат 18:00 дан 24:00 гача) энг тажрибали операторлар хизмат кўрсатиши йўлга қўйилгани алоҳида таъкидланибди.

Аммо бу гапларни ҳеч ким текширолмайди-ку, ўртоқ Шавкат Мирзиё?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону