07 July 2020
17:14 - Туркиянинг “Жумҳурият” газетасидан келган маълумот: Нодира Қодированинг адвокати Илёс Доған - Ички Ишлар Вазири Сулаймон Сойлига жавоб берибди

Аввалги хабарларимиздан маълумки, ҳокимиятдаги партиянинг Туркия парламентидаги депутати Ширин Уналнинг уйида 2019 йил 23 сентябрь куни шубҳали равишда ўлган ўзбек аёли ва бунинг атрофида катта тўпалонлар бўлган эди. Ҳозир маълум бўлишича, Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодирова масаласи ҳали ҳам текширувлардан ўтмоқда эканлиги маълум бўлиб қолибди.

Отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетасида 7 июлда эълон қилинган "Нодира Қодированинг адвокати вазир Сойлига жавоб берди" номли хабар айнан шунинг исботидир.

Истанбул шаҳар кенгашининг депутати Сезгин Танрикули 2019 йил 7 октябрда мамлакат вице-президенти Фуат Оқтойдан жавоб сўраган экан, ўшанда Ички Ишлар Вазири жавоб бермабди, аммо шу йил 15 июнда Ички Ишлар Вазири Сулаймон Сойлидан шундай жавоб келибди: "Анқара Бош Прокуратураси томонидан берилган жавобда айтилишича, ҳали иш тамомланмаган, текширувлар давом этмоқда".

Бу жавоб кўрсатмоқдаки, давлат идоралари ўз вазифаларини вақтида бажармаяптилар, дебди Нодиранинг оиласи адвокати Илёс Доған "Жумҳурият" газетасида эълон қилинган жавобида. Мана ўша жавобдан баъзи кўчирмалар:

“Жавоб жуда кеч келди ва процессуал жой топилибди. Қолаверса, жавоб ҳозирги молиявий ҳолатга ҳам тўғри келмайди. Ушбу масала ҳозир Конституция Судининг кун тартибида турибди. Бўлаётган воқеалар савол таклифимизга қанчалик “эътибор” берилаётганини ҳам кўрсатмоқда. Айни замонда, бу воқеа янги ҳукумат тизимида ҳам парламент назорати тўғри ишламаётганини кўрсатмоқдадир.

Савол таклифимга жавоб – сохталаштирилган жавобдир. Мен Тинчлик Жиноий Судига ўз эътирозларимни билдирган эдим. Бироқ бу Суд ҳам эътирозларимни қабул қилмаган ва айблов учун жой йўқ деган эди. Терговни давом эттириш учун янги фактлар пайдо бўлиши керак эди. Агар фактлар пайдо бўлса, мен ҳамма нарсани билган бўлардим. Менга ҳеч қандай маълумот келмаган эди, демак, нималардир қилишмоқда.”

Кўрамиз, дейди “Ҳаракат” мухбири, воқеалар қайндай давом этади? Тахмин қилиш мумкинки, ҳукумат ҳозирги аҳволдан чиқиш учун турли йўллар қидирмоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону