07 July 2020
23:11 - “Ҳаракат” хатқутисидан: Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари ичидаги натижалари 2020 йил учун ўта оғир бўлади

Жаҳон Банкидан олиб бизга юборилган хабарларда айтилишича, Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатларида ўтган 4 йилда Киши Бошига Ялпи Ички Маҳсулот қуйидагича бўлган:

1. Ўзбекистон

- 2016 - $2,600;
- 2017 - $1,800;
- 2018 - $1,500;
- 2019 - $1,700.

2. Қозоғистон

- 2016 - $7,700;
- 2017 - $9,200;
- 2018 - $9,800;
- 2019 - $9,700.

Ҳурматли ўқувчиларимиз қаранг, ўтган тўрт йилдаги Киши Бошига йиллик Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бизнинг Марказий Осиёдаги Ўзбекистон ва Қозоғистон каби давлатларда қанча бўлишини кўрасиз. Ҳеч шубҳа йўқки, айримлар, “Илтимос, бизларни қиёсламанг” дейишади. Лекин, қиёсламай илож йўқ, бу рақамлар ортидаги сиёсий-иқтисодий омиллардан қатъий назар, 2020 йил Марказий Осиёнинг икки йирик давлатида (Ўзбекистон ва Қозоғистон) қанчалик оғир бўлиши кўриниб турибди. Муҳим бўлгани, Ўзбекистоннинг аянчли аҳволидир.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, нима дейсиз? Аслида, оғирлик асосан Ўзбекистон бошига тушадиганга ўхшайди. Ўхшайди эмас, аслида ҳам айнан шундай бўлади.

Қозоқларга ҳам осон бўлмайди, улар ҳам Ўзбекистондан қочиб келадиган ўзбек муҳожирлари учун иш жойлари тайёрлашлари керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону