21 June 2020
14:43 -
Жиззахда меҳмон уйлари сони 68 тага етибди, аммо меҳмон йўқ эмиш. Бўлмайди ҳам!
Ўзбекистондаги режимнинг бош оммавий қўғирчоқ ахборот воситаси хабар беришича, Жиззах вилоятида меҳмонлар уйи сони 68 га чиқибди, аммо меҳмон йўқ эмиш.
Хабарларда айтилишича, муҳтарам президентимизнинг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ 2020 йилнинг 1 апрелидан то шу йилнинг 1 июлигача бўлган даврда туристик (меҳмонхона) йиғимини ҳисоблаш ва тўлаш тўхтатилган экан, аммо президентнинг 2020 йил 28 майдаги “Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан эса ушбу муддат 2021 йилнинг 1 январига қадар узайтирилибди.
Қани айтинчи, муҳтарам ўқувчиларимиз, шунақа президент билан бизда ақлли фармон ва қарорлар бўлармиди? Бўлмасди, бўлиши ҳам мумкин эмас. Демак, янг қарор ва фармонлар чиқариш устида эмас, ақлли қарор ва фармонлар чиқариш устида ўйлаш керак.