20 June 2020
21:51 - Аҳолининг бўш пул маблағларини реал иқтисодиётга жалб қилиш қандай натижа беради? “Ҳаракат” бу ҳақда нималарни ўйламоқда?
Бугунги кунда мамлакатда фаолият юритаётган юридик шахслар ва аҳолининг охирги уч йилдаги депозитлар қолдиғи 11,5 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Жорий йилнинг 19 июнь куни парламент қуйи палатасининг Бюджет ва Иқтисодий Ислоҳотлар Қўмитаси томонидан аҳолининг бўш пул маблағларини реал иқтисодиётга жалб қилиш юзасидан тайёрланган таклифлари сиёсий партиялар фракциялари вакиллари иштирокида муҳокама қилинди.

Парламент сайтида ёзилишича, иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантириш, молия ва банк тизимига бўлган ишончни ошириш ҳамда капитал бозорини ривожлантириш мақсадида аҳолининг бўш пул маблағларини иқтисодиётга жалб қилиш масаласи депутатлар эътибор марказида бўлди.

Марказий Банк томонидан чоп этилган Ўзбекистон Республикасининг тўлов баланси, халқаро инвестицион ҳолати ва ташқи қарзи тўғрисидаги нашрига кўра, бугунги кунда мамлакатда фаолият юритаётган юридик шахслар ва аҳолининг охирги уч йилдаги депозитлар қолдиғи 11,5 млрд АҚШ долларини ташкил этади.

Таъкидланишича, мазкур маблағ охирги уч йилда чет элдан юборилган пул ўтказмаларидан иборат бўлиб, унинг асосий қисми аҳоли уйида сақланаётган ёки бугунги кунда асосан банкларга расмий сотилмасдан улуши 50 фоиздан ортиқ деб тахмин қилинаётган “хуфиёна иқтисодиёт”да айлантирилаётган бўлиши мумкин.

Экспертлар фикрича, “хуфиёна иқтисодиёт”да айлантирилаётган маблағларни жалб қилиш учун улар легализация қилиниши, белгиланган давр учун “капитал амнистияси” эълон қилиниши яхши натижа беради. Мазкур амалиёт Россия, Грузия, Қозоғистон ва бошқа давлатларда “молиявий амнистия” сифатида қонун шаклида қабул қилинган. Шу сабабли, депутатлар фикрича, Ўзбекистонда ҳам капитал амнистияси парламент томонидан қонун шаклида қабул қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Қонун шаклида қабул қилинган ҳужжат фуқароларда кўпроқ ишонч уйғотади ва парламент назорати учун объект бўлади.

Бундан ташқари, иштирокчилар республикада фуқаролар даромадларини мажбурий декларация қилиш тизимини жорий этиш бўйича қўмита таклифини муҳокама қилдилар. Ушбу тизим аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаб, одилона солиқ солиш тизимини яратади ва норасмий иқтисодиётни аниқлашга ёрдам беради. Шунингдек, мажбурий декларация қилиш жараёни давлат ғазнасини тўлдириш билан бирга коррупция ва хуфиёна иқтисодиётга қарши курашишга ҳамда мамлакатимизнинг халқаро ижтимоий ривожланиш рейтинги ўсишига ёрдам беради.

Йиғилишда хуфиёна секторга қарши курашда чора-тадбирларнинг изчиллиги хуфиёна иқтисодиётга қарши курашнинг барча соҳаларда бир вақтда ва иқтисодиётнинг барча жабҳаларида олиб борилиши самарали бўлиши жаҳон тажрибасида ўз тасдиғини топганлиги эътироф этилди. Хуфиёна сектор ҳажмининг қисқариши кўп жиҳатдан институционал муаммоларни ҳал қилишга ҳам боғлиқ бўлади, яъни уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг етарли даражада ҳимояланганлиги киради. Бунинг учун тадбиркорлик фаолиятининг эркинлиги ва хусусий мулк дахлсизлиги бўйича қонунлар такомиллаштирилиши лозимлиги депутатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Бугунги кунда банк тизимига бўлган аҳоли ишончини ошириш ва жозибадор банк омонатларини таклиф қилиш бўш пул маблағларини жалб қилишда асосий омил ҳисобланади. Депутатларнинг фикрича, омонат фоизларини реал инфляция даражаларидан келиб чиқиб, бозор ўзи ўрнатиши керак. Шунингдек, аҳоли омонатларини ҳимоялаш тизимини ривожлантириш ҳам муҳим бўлиб, халқаро андозаларга жавоб бериши аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини оширади.

Йиғилишда капитал бозорини ривожлантириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги таъкидланди. Шунингдек, давлат қимматли қоғозларини жисмоний шахслар ва чет эллик инвесторларга сотилиши ҳамда иккиламчи бозорни ривожлантириш давлат ташқи қарзини камайтириб, ички ресурслардан фойдаланиш имкониятини беради.

Йиғилиш якунида тадбир иштирокчиларининг аҳоли бўш пул маблағларини реал иқтисодиётга жалб қилиш юзасидан билдирган таклиф ва тавсиялари қўмита томонидан янада такомиллаштирилиши ва тегишли қонун ҳужжатларига керакли ўзгартиришлар киритиш таклифи ишлаб чиқилишига келишиб олинди. // Kun.uz

“ҲАРАКАТ”: Бундай келишувлар қилиш осон, аммо амалда нима бўлади? Минг афсуски, хабар муаллифи бу каби саволлар устида ҳеч ҳам ўйлаб кўрмаганга ўхшайди. Чунки, қонун чиқариш ҳам осон иш, аммо ижроси қандай бўлади? Нимага, мақолада кўрсатилган давлатларда ҳамма нарсани назорат остига олиш учун ҲЕЧ НАРСА қилинмади? Мақола муаллифи ва мақоланинг БОШ муаллифлари бу каби саволларр устида ҳеч ўйлаб кўрмадилар?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону