Авваламбор хабарда бу Академия жаҳондаги энг нуфузли ўқув юртларидан бири эканлиги ва у ерга ўқишга кириш қанчалик муҳим эканлигини алоҳида урғуланади. Ваҳолангки, бу ўқув юртини бунчалик улуғлаш фақатгина бизда бўлиши мумкин, дейди мухбиримиз.
Кейин абитуриент ҳужжатларини онлайн рўйхатдан ўтказиш вақтида барча маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик паспортига кўра расмийлаштириши шарт ва агарда исм-шарифи ёки қайсидир сана ёхуд бошқа номдаги ҳужжат хато юкланса, компьютер тизими автоматик равишда барча ахборотларни рад этиши билдирилган.
Абитуриентлар 2020 йилнинг 20 июнидан 10 июль соат17-00га қадар Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясининг Интернетдаги порталида ҳужжатларини рўйхатдан ўтказишлари кераклиги айтилган ва 11-13 июль кунлари дастлабки имтиҳон - Интеллектуал салоҳиятни баҳоловчи тестдан ўтиш кераклиги урғуланган.
Таъкидлаш жоизки, дейилади ЎзАда эълон қилинган хабарда, бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган абитуриентларгина 2020 йилнинг 15-20 июль кунлари Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали Ўзбекистон Халқаро Ислом Академиясига қўшимча равишда тест синовлари топширишлари мумкин эмиш.
Энг қизиғи, дейди мухбиримиз, Ўзбекистондек динёвий/секуляр давлатда бундай Академия борлигини, у ерга ўқишга кириш учун Инетенет порталларидан фойдаланиш имкониятлари борлигини ҳам ҳеч ким билмасди.
Бу хабарга илова қилинган расмлардан биттасини бизнинг сайтимизда ҳам кўришингиз мумкин. Бу ҳам салбийлик аломатидир. Ҳеч шубҳа йўқки, шундай қилиш ҳақида Туркиянинг исломчи президенти Ражаб Эрдўғандан кўрсатма келган. Бундан ҳам қизиғи, бу ўқув юртининг номи ўзбекча ва ёки арабчада эмас, инглиз тилида кўрсатилган. Нима ҳам дердик, бу - Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлигидир.