19 June 2020
18:42 - Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўзбек аёли Феруза Маҳмудова Исроилдаги элчимиз лавозимига ўтирди
Бугун Олий Мажлиснинг юқори палатаси Сенат Исроил давлатига Фавқулодда ва Мухтор элчи тайинлади, энди элчи Феруза Маҳмудова.

Хабарларда айтилишича, Феруза Маҳмудова 1975 йил 19 апрелда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида туғилган. 1996 йил Жаҳон Иқтисодиёти ва Дипломатия Университетининг Халқаро Муносабатлар Факультетини тамомлаган. 2009 йилда Германиянинг Эберхард Карл Университетининг тинчликни ўрганиш, халқаро сиёсат мутахассислиги бўйича гуманитар фанлар магистри даражасини олган.

1996-2006 йилларда Ташқи Ишлар Вазирлигининг марказий аппаратида турли лавозимларда ишлаб, бир қатор олий даражадаги ташрифларни тайёрлашда фаол иштирок этишдан ташқари, Европанинг нуфузли академияларига оид таҳлилий марказларда малака оширган.

2014-2018 йилларда Ўзбекистон Президенти қошидаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институтида фаолият олиб борган. 2018 йилдан буён Ташқи Ишлар Вазирлиги бош бошқармасида ишлаб келаётган экан.

Мана энди у Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси бўлди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону