19 June 2020
22:00 -
Мамлакатимизда жами йиғилган чиқиндининг 10 фоизи ҳам қайта ишланмаяпти, ҳукуматга парламент сўрови юборилади. Нимага “Бирлик”нинг фикри билан ҳеч кимнинг иши йўқ?
Чиқиндилар билан боғлиқ масалаларда вужудга келган муаммолар ва уларнинг аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юборилади.
Видеоконференцалоқа шаклида бўлиб ўтган Сенатнинг 5-ялпи мажлисида чиқинди ва уларни қайта ишлаш соҳасига оид масалалар кўриб чиқилди.
Сенатнинг Аграр, Сув Хўжалиги Масалалари ва Экология Қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев мазкур йўналишдаги муаммоларни санаб ўтди. Мана унинг айтган гаплари:
“Ҳар йили республикамизда 35 миллион метр куб маиший, 100 миллион тоннадан ортиқ саноат чиқиндиси ҳосил бўлади. Жами йиғилган чиқиндининг 10 фоизи ҳам қайта ишланмаяпти. Ривожланган мамлакатларда 80-85 фоиз чиқинди қайта ишланиб, полигонларга 15-20 фоиз чиқинди ташланяпти. Чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишда замонавий бошқарув шакллари ва усуллари етарлича жорий этилмагани қайта ишлаш корхоналаридан самарали фойдаланиш имкониятини бермаяпти.
Шунингдек, республикамизда фойдаланиб келинаётган 195та қаттиқ маиший чиқинди полигонларининг ҳолати ҳам таҳлил қилинди. Мавжуд полигонларнинг 3тадан 2таси (63 фоизи) санитария талабларига мутлақо жавоб бермайди. Бундай ҳолат Бухоро вилоятида 13та, Сурхондарё ва Тошкент вилоятларида 15та, Қорақалпоғистон республикасида 17тани ташкил қилади.
Чиқинди полигонларининг аксариятида сув таъминоти қониқарсиз аҳволда. Мисол учун, Каттақўрғон шаҳар полигонининг аҳоли пункти билан санитария ҳимоя зонаси сақланмасдан, яшаш уйларидан масофа 25-50 метрни ташкил қиляпти. Энг ачинарлиси, ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи аҳоли бир неча йиллардан буён бу ҳолатдан азият чекиб келмоқда. Бунинг натижасида ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли орасида турли вирусли ва юқумли касалликлар келиб чиқиш эҳтимоли юқори”.
Kun.uz мухбири айнан шу сўзларни ўз сайтида келтирмоқда.
Сенаторлар томонидан коронавирус пандемиясига қарши кураш давом этаётган бир пайтда бундай муаммоларни эътиборсиз қолдиришга мутлақо йўл қўйиб бўлмаслиги таъкидланди ва ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисида Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
“ҲАРАКАТ”: Бу қарор ва у қарорда келтирилган камчиликлар тўппа-тўғри, ҳамда улар юртимизнинг аҳволи ўта ёмон эканлигини кўрсатмоқда.
Эслатиш керакки, Ўзбекистондаги ягона мухолифат ташкилоти – “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси узоқ йиллардан бери юртимиз Шавкат Мирзиёнинг қандайдир косметик ўзгаришларига эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларга муҳтожлигини айтиб келмоқда. Буларни Шавкат Мирзиё ҳам, Вазирлар Маҳкамаси ҳам тушунмайди. Демак, уларни тахтдан улоқтириш ҳақидаги масалани Сенатнинг кун тартибига олиб кириш ва бу каби одмлардан қутилиш ШАРТ.