19 June 2020
15:12 - Олий Мажлис Сенатининг бош кадда-Сенатори Танзила Норбой масхарабозликларини бугун ҳам давом эттирди, Абдураҳим Пўлат ва Шавкат Мирзиёни умуман тилга олмаяпти?
Танзила Норбой бугун Сенатнинг 5-чи ялпи мажлисида оддий кадда-Сенаторларга хос нутқларини давом эттирибди.

Мавжуд режимнинг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари хабар қилишича, Танзила хоним халқаро рейтинг ва индикаторларда мамлакат ўрнини яхшилаш масаласи ҳудудлар кесимида ҳам амалга оширилиши кераклигини урғулаб, ҳамма маъсулиятни ўша пастдагиларнинг елкасига ағдарибди. Нимамиш, туман, шаҳар, вилоят кесимидаги раҳбарларнинг бу тўғрисида хабари ҳам йўқ эмиш. Хўш, ўша ҲЕЧ НАРСАДАН хабари йўқ раҳбарлар нима учун маош олишмоқда, нимага Президент Шавкат Мирзиё уларнинг ҳамма ерда мақташ билан овора? Нима учун Ўзбекистонимизда коронавирус ҳали ҳам гуллаб-яшнамоқда? Бундай саволларга бизда жавоб йўқ.

Кейин бу хоним Сенат кун тартибининг бошқа масалалари бўйича ҳам вайсашни давом эттирибди ва, жумладан, сўнгги икки йилда тез ёрдам машиналари ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз бергани, охирги уч йилда ҳайдовчилар томонидан махсус автотранспорт воситаларига йўл бермаслик билан боғлиқ 700 дан зиёд ҳолат аниқлангани ҳақида қуруқ вайсабди. Аммо, Шавкат Мирзиё ҳокимиятни тўла қўлга олволгандан кейин ҳам шу аҳвол давом этаётганига изоҳ ҳам бермабди. Қанақа изоҳ бериш мумкин, ҳамма НАРСАНИНГ БОШ АЙБДОРИ айнан Шавкат Мирзиё ва Танзила хоним кабиларку?

Шундай экан, Ўзбекистонда “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги узоқ йиллардан бери айтиб келаётгандек, аввал ҳаромий Ислом Карим ва энди Шавкат Мирзиёни косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар устида ишлашга чақириш керак.

Эслатиш керакки, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси таклиф қилаётган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонда ҲАҚИҚИЙ ДЕМОКРАТИЯ, яъни ҳақиқий ҳукумат, ҳақиқий парламент ва ҳақиқий маҳаллий кенгашлар яратиш кераклиги, оммавий ахборот воситалари мавжуд режимдан мустақил бўлишлари шартлиги урғуланган бўлса, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида давлат иқтисодиётини ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтказиш ғояси ётиши шартлиги урғуланган.

Минг афсуски, аввал Ислом Карим, кейин Шавкат Мирзиё, бундай таклифларга ҚУЛОҚ СОЛИШМАДИ. Шу сабабли аҳволимиз ҳали ҳам ўта ҒАРИБ, аҳолимизнинг ўртача ойлиги ҳали ҳам тахминан 100 доллар атрофида, миллионлаб ватандошларимиз Россия ва бошқа мамлакатларда мардикорлик қилиб, ўша ердан юбораётган пуллари билан Ўзбекистоннинг Давлат Бюджетини оёқда ушлаб туришибди.

Демак, ҳамма нарсадан олдин, шу ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларни бошлаш керак. Уларни “Бирлик” ва у каби ҳақиқий демократик ташкилотлар билан биргагина қилиш мумкин, ЎРТОҚ Шавкат Мирзиё!

Тўғри, ҳозир атрофингиздаги ялтоқлар сиз кабиларни "ислоҳот" сўзини ишлатишга ўргатмоқдалар. Аммо, ҳақиқий ИСЛОҲОТЛАР сўзда эмас, амалда бўлиши керак.

Расмда - "Бирлик" лидери Абдураҳим Пўлат ва Ўзбекистоннинг жорийдаги хўжайини Шавкат Мирзиё.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону