05 June 2020
01:27 - Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси 4 июнь куни 12 поғона юқорига чиқиб, 26 минг 282 бўлди. Бу ҳам ёмон эмас!
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.

Эслатиш керакки, 3 июнда Dow Jones индекси 427 поғона юксалиб, 26 минг 270 га чиққан эди, кеча 4 июнда эса, 12 поғона юқорига чиқиб, 26 минг 282 бўлди. Кўраябсизки, ишлар ёмон кетмаяпти.

Унутмайликки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси яна ўша 3,3 минг поғонага кўтарилиши ШАРТ.

Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.

Яхши ният шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ ҳам коронавирус пандемиясининг юқори нуқтасидан мунтазам тушиб бормоқда, демак, тушиш давом этаверади. Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги кунлардаги ўсиши катта ютуқдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону