04 June 2020
16:42 - Шавкат Мирзиё ҳақ, Ўзбекистонда ҳамма нарса тикланди: Оммавий ахборот воситаларининг хабарларига қаранг, айнан шундай бўлганини, ҳамма нарса “ВО!” бўлганини кўрасиз!!!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган диктаторлик режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари мамлакатимизда сал кам ҳамма нарса тикланиб бўлганини хабар қилмоқдалар. Фақат тикланмаган, аввалгисидан ҳам яхши бўлган. Чунки, уларнинг ҳаммасини шахсан Шавкат Мирзиё бошқармоқда.

Бошқа кунларни қўйиб туринг, бугунги баъзи хабарларни кўрайлик.

Мавжуд режимнинг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларини - ЎзА ва Kun.uz Интернет нашрларини - кўриб чиқинг. У ердаги хабарларни ўқисангиз, ҳамма нарса, бир маҳаллар ҳаромий Ислом Карим айтганидек, “Во!” эканлигини кўрасиз.

Масалан, Aбу Aли ибн Сино номидаги Бухоро Давлат Тиббиёт Институтида “Фармакологиянинг долзарб муаммолари: дори воситаларини ишлаб чиқишдан оқилона фойдаланишга қадар” номли онлайн конференция ўтказилибди. Унда кимлар қатнашгани тилга олинмаган, дейиш ҳам мумкин. Аммо, ҳамма сўзга чиққанлар Ўзбекистондаги улуғ аҳволни мадҳ этишган.

Ёки, бошқа мисолни олайлик. Kun.uz Интернет нашри хабар қилишича, Республика Махсус Комиссияси мамлакатимизда 15 июндан мактабгача таълим муассасалари фаолиятига рухсат берилиши ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берибди. Шавкат Мирзиёнинг кичик қизи, вазирнинг ўринбосари Шаҳноза Мирзиё ҳам мадҳ этилибди. Нимамиш, ҳамма нарса “Во!” эмиш ва бундан ҳам яхши бўлармиш.

Бу ва бу каби хабарларда биронта камчилик тилга олинмаган. Тўғри, нимага олиниши керак? Ахир Президент Шавкат Мирзиё ва унинг оила аъзолари ҳамма нарсани энг яхши шаклда бажармоқдалар. Ҳатто, Сўх Туманига Шавкат Мирзиёнинг топшириғи билан борган Бош Вазир Абдулла Арипов ҳам ҳамма нарсани мадҳ этиш билан машғул бўлибди. Сўх Туманида бундай аҳвол қандай юзага келганини тилга ҳам олмабди. Энди, ҳамма нарса аввалгисидан ҳам яхши бўлармиш.

Хуллас, қисқа хулоса шундан иборатки, Ўзбекистонда ҳамма нарса, оммавий ахборот воситалари ҳам, СССР замонидаги даражага чиқиб олдилар. Бу даражанинг номи ҳам маълум – масхарабозлик ва шармандалик.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону