05 June 2020
11:52 - Эътиборга лойиқ сенсация: Қашқадарёда умумий қуввати 24 МВтга тенг бўлган 3та ГЭС қурилиши учун тендер эълон қилинди
Энергетика Вазирлиги тизимидаги “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти Қашқадарё вилоятининг Оксу дарёсида учта гидроэлектростанцияси (ГЭС)ни лойиҳалаштириш ва қуриш учун халқаро тендер эълон қилди.

Мазкур учта гидроэлектростанциянинг қурилиши Ўзбекистондаги барқарор гидроэнергетика лойиҳасининг бир қисми ҳисобланиб, уни халқаро молиявий институтлар, хусусан, Осиё тараққиёт банки (ОТБ) томонидан амалга оширилаётган гидроэнергетика лойиҳасининг бир қисмидир.

Энергетика Вазирлиги матбуот хизмати хабарида айтилишича, Ўзбекистон миллий энергетика стратегиясига кўра, 2030 йилга бориб, электр энергиясининг тўртдан бири қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқарилади. Стратегия ўн йил ичида 30 ГВт гача қўшимча энергия қувватлари, шу жумладан 3,8 ГВт гидроэнергетика, 5 ГВт қуёш энергиясини ва 3 ГВт гача шамол энергиясини кенгайтириш кўзда тутилади. Ушбу режалар Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро энергия бозорларидаги ортиб бораётган роли билан боғлиқ.

2019 йил октябрь ойида ОТБ Ўзбекистонда умумий ишлаб чиқариш қуввати 25 МВт бўлган гидроэлектростанцияларни қуриш учун 60 миллион доллар миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади. Лойиҳанинг умумий қиймати 75,3 миллион долларни ташкил этади, қурилишни 2023 йил охирида якунлаш режалаштирилган.

Ушбу учта гидроэлектростанциясининг умумий қуввати 24 МВтга тенг бўлади: 6 МВт – “Работ”, 8 МВт – “Чаппасуй” ва 10 МВт – “Тамсуш” ҳамроҳлик қиладиган электр узатиш тармоғи (35-110 кВ ва 22 км) ва умумий қуввати 1 МВт мини-гидроагрегатлар.

Очиқ танлов савдолари (Халқаро эълон) ОТБнинг “Бир босқич: икки конвертли” тендер савдосига мувофиқ ўтказилади ва тендер ҳужжатларида кўрсатилганидек, танлов ҳуқуқига эга бўлган мамлакатларнинг барча савдо иштирокчилари учун очиқ. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону