04 June 2020
11:22 - Ҳақиқий сенсация: Қашқадарёда қовун экспорти бошланибди, шунга ишонасизми?
Қашқадарёнинг Миришкор туманида жойлашган “фермер хўжалиги томонидан қовунлар Россияга экспорт қилинибди. Бу ҳақда Давлат Божхона Қўмитасига асосланиб хабарлар тарқатилмоқда.

Ҳа, айнан шундай, куни-кеча Миришкор туманида жойлашган “Умарқулов Абдухолиқжон” фермер хўжалиги томонидан экологик тоза қовунлар Россия Федерациясига экспорт қилинганмиш.

“15 гектар майдонга ҳосил эккан ушбу фермер хўжалиги томонидан бугунга қадар оғирлиги 17 тонна 885 килограмм бўлган, қиймати қарийб 18 минг АҚШ долларлик қовунлар экспорти амалга оширилди.

Маҳсулотларни экспортга чиқаришда божхона ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя этилган ҳолда божхона расмийлаштирувини соддалаштирилган тартибда қисқа фурсатларда амалга оширилмоқда.

Бу, ўз навбатида, чет давлатига йўл олган маҳсулотларнинг сифатини сақлаш ҳамда манзилга тезкор етиб боришларини таъминламоқда”, - дейилибди Давлат Божхона Қўмитаси хабарида.

Хўш, нима қилиш керак? Фуқароларимизни Россияга юборсак, улар ҳамма қовунларимизни сотиб олиб, Ўзбекистонга қайтарадилар.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону