Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.
Эслатиш керакки, 2 июнда Dow Jones индекси 268 поғона юксалиб, 25 минг 743 га чиққан эди, кеча 3 июнда эса, 427 поғона юксалиб, 26 минг 270 га чиқди. Кўраябсизки, ишлар ростдан ҳам яхши кетмоқда.
Унутмайликки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси яна тахминан 3,3 минг поғона кўтарилиши ШАРТ.
Билмаганлар учун ҳам эслатиш керак, АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.
Яхши ният шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ ҳам коронавирус пандемиясининг юқори нуқтасидан мунтазам тушиб бормоқда, демак, тушиш давом этаверади. Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги кунлардаги ўсиши катта ютуқдир.