03 June 2020
21:47 - Шавкат Мирзиёнинг видео-масхарабозлиги: Камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилибди. Абдураҳим Пўлатни эслашдими?

Ўзбекистондаги режимнинг қўғирчоқ омммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, бугун 3 июнь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказибди.

Шавкат Мирзиёнинг масхарабозлик руҳидаги нутқида айтилишича, камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар ҳамда “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун рўйхатлар шакллантирилганмиш, уларга мувофиқ, бугунги кунга қадар шундай оилаларнинг 540 мингтасига 307 миллиард сўмлик кўмак берилганмиш.

Карантин чораларини юмшатиш натижасида 17 мингдан зиёд саноат ва 10 мингта қурилиш соҳасидаги корхоналар фаолияти тикланиб, уларнинг кўпида маблағ оқимлари карантингача бўлган даврдагига нисбатан 3 баравар камайиб кетганмиш. Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида 300 минг аҳолини жамоат ишларига жалб қилиш, 265 минг нафарини ишга жойлаштириш, жумладан, вазирлик жамғармаси ҳисобидан шахсий томорқаларга 36 миллиард сўм субсидия ажратиш орқали 18 минг камбағал аҳоли бандлигини таъминлаш имконияти борлиги кўрсатилибди.

Хуллас, Шавкат Мирзиёнинг бутун нутқи шунақа масхарабозликлар билан тўла. Масалан, қишлоқ хўжалигида ҳам камбағалликни қисқартириш бўйича имкониятлар кўп эмиш, биринчи ярим йилликда 38 минг гектар ерни оборотга киритиш ҳисобига 25 минг нафар, йил якунига қадар яна қўшимча 51 минг гектарни ўзлаштириш эвазига 45 минг одам бандлигини таъминлаш режалаштирилганмиш, бу ерларнинг 20 минг гектари кам таъминланган оилаларга берилармиш.

Қаранг, Шавкат Мирзиёнинг нутқи СССР замонидаги Хрушчев, Брежнев, Андропов кабиларнинг нутқларидан кўчириб олингани шубҳасиз. Аммо, бир нарса аниқ, ДАБДАЛА АҲВОЛИМИЗНИ ТУЗАТИШ учун нималар қилиш кераклиги бутунлай тилга олинмаган.

Энг қизиғи, Шавкат Мирзиёнинг расмий веб-саҳифасидаги узундан-узоқ хабарнинг охирида, видеоселектор йиғилишида иштирок этган ҳокимлар, вазирлик, идора ва тижорат банклари раҳбарлари биринчи ярим йил якуни бўйича нечта иш ўрни яратилиши, камбағал оилаларни қанчага қисқартирилиши, 9 ой ва йил охиригача мўлжалланган режалар юзасидан ҳисобот беришибди. Аммо, бу ҳисоботлар нималардан иборат эканлиги МУТЛАҚО ТИЛГА ҲАМ ОЛИНМАГАН.

Хуллас, қисқа қилиб айтсак, дейди мухбиримиз, Ўзбекистонда Абдураҳим Пўлат раҳбарлигидаги ҳақиқий сиёсий мухолифат борлигини унутмайлик. Ҳамма ишни айнан шу мухолифат - “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси - қилади.

У ўзининг ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотларининг асосий ғояларини айтиб бўлди. Ўзбекистонда ўтказиладиган ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларнинг марказида, мамлакатимизни ТЎЛА демократиялаштириш ва ТЎЛА бозор иқтисодиётига ўтказиш ғоялари ётибди.

Шавкат Мирзиёнинг тақими бундай нарсаларни тушунмайди ҳам. Демак, ҳамма нарсани унинг тақимини тахтдан туширишдан бошлаш ШАРТ эмасми?

Расмда - Абдураҳим Пўлат ва Шавкат Мирзиё.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону