02 June 2020
18:12 - “Korean and migration xususiy bandlik agentligi” олиб борган жиноят ишлари бўйича Яккасарой Туманида суд бошланди. Ўзбекистондек пост-коммунистик тузумда ҳеч нарса ўзгармайди!
Жанубий Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, одамларни алдаган «Korean and migration xususiy bandlik agentligi» МЧЖ мансабдорлари устидан суд жараёни бошлангани сал кам ҳамма оммавий ахборот воситаларида хабар қилинмоқда.

Хабарларда айтилишича, Жиноят Ишлари бўйича Яккасарой Туман Судида судланувчилар Қаҳрамон Отақулов (“Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ директори), Корея Республикаси фуқароси Канг Нам Кю (агентликнинг хорижий ҳамкори), Одил Кабилов (агентликнинг Наманган вилоят филиали директори), Хушвақт Турдиев (“Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖ таъсисчиси), Мусурмон Алиқулов (агентликнинг ўқув ишлари бўлими директори), Анваржон Шамшиддинов (агентликнинг Наманган вилоят филиали иш юритувчиси), Орифжон Жўраев (агентликнинг Наманган вилоят филиали ғазначиси) ва агентликда турли лавозимларда ишлаган яна 4 нафар шахсларга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланибди.

Иш ҳужжатларига кўра, судланувчи Қаҳрамон Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга ёлғон ваъдалар бериб, “Korean and migrations xususiy bandlik agentligi” МЧЖга келиб мурожаат қилган фуқароларнинг жуда кўп миқдордаги пул маблағларини қўлга киритишиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборишган экан.

Ушбу жиноят иши бўйича 2 372 жабрланувчи ва 4 фуқаровий даъвогарлар мавжуд. Айблов хулосаси бўйича моддий зарар миқдори 24,2 млрд сўм бўлиб, шундан дастлабки тергов мобайнида 13,3 млрд сўм миқдорини бартараф этиш чораси кўрилган.

Судланувчи Қаҳрамон Отақулов ва бошқалар Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да тилга олинган жиноятларни содир этганликда айбланишмоқда.

Суд жараёни давом этаверади, кейинги мажлис 8 июнга тайинланибди. Аммо, бу ишнинг битиши, айбдорлар жазоланиши масаласида ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Чунки, Ўзбекистон давлат эмас, коррупция ботқоғида ўлаётган пост-коммунистик тузумдир.

Аҳволни тузатишнинг ягона йўли - "Бирлик" Халқ Ҳаракати Партияси лидери Абдураҳим Пўлат йиллардан бери айтиб келаётганидек, ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар йўли билан мамлакатимизни ДЕМОКРАТИК ва ТЎЛА БОЗОР ИҚТИСОДИЁТИГА ўтган давлатга айлантиришдир.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону