03 June 2020
01:25 -
Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 2 июнь куни яна 268 поғона юксалиб, 25 минг 743 бўлди. Ишлар яхши кетмоқда!
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, ҳар иш куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.
Эслатиш керакки, 1 июнь куни Dow Jones индекси 92 поғона юксалиб, 25 минг 475 мингга чиққан эди. Кеча эса, Dow Jones индекси яна 268 поғона юксалиб, 25 минг 743 га чиқди.
Унутмайликки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, ўша рекорд даражага қайтиб чиқиш учун Dow Jones индекси энди тахминан 3,8 минг поғона кўтарилиши ШАРТ.
Билмаганлар учун ҳам эслатиш керакки, ҳозир АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.
Яхши ният шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ ҳам коронавирус пандемиясининг юқори нуқтасидан мунтазам тушиб бормоқда, демак, тушиш давом этаверади. 1 кун аввалги ўсиш катта бўлмаганинг сабаби – АҚШнинг турли штатларида, ўлдирилган қора танли туфайли, норозиликларнинг юксалиши, айни замонда, бир қатор жойларда норозиликлар талон-таражга айланиб кетиши бўлди. Бунга қарши курашиш ҳам зарур ва АҚШ ҳукумати курашмоқда.
Шундай экан, Dow Jones индексининг сўнги 2 кундаги ўсиши, катта ютуқдир.