01 June 2020
03:25 - АҚШнинг Crew Dragon фазовий кемасида 30 майда фазога учган 2 астронавт 31 майда Халқаро Фазовий Станцияга етиб борди

Кеча 30 май куни АҚШнинг хусусий тадбиркори ва SpaceX ширкатининг раҳбари Илон Маск яратган фазовий кемада 2 америкалик астронавт фазога учирилганди. Аммо, кеча бизнинг техник имконларимиз бўлмагани сабабли бу ҳақда хабар ҳам беролмаган эдик.

Хуллас, NASA номидан учирилган ўша фазовий кемадаги икки астронавт – кема раҳбари Боб Бенкен ва оддий астронавт Даг Херли – АҚШ астронавтлари эди. NASA раҳабарияти Илон Маскни (расмда) бу кемани яратгани учун табриклади ва унинг кемалари NASAнинг қуроли бўлиб қолишига ишонч билдирди. Илон Маск кема учирилаётган пайтда NASAнинг Флорида штатидаги космодромида эди ва икки тараф бу кема Халқаро Фазовий Станцияга етиб борганини ўзларининг умумий ғалабалари эканлигини эътироф этдилар.

Эслатиш керакки, 2011 йилдан бери биринчи марта АҚШ астронавтлари фазога русларнинг эмас, ўзларининг кемаларида учдилар.

Ўша кема кеча 31 май куни пешиндан кейин Халқаро Фазовий Станцияга етиб борди, 2 нафар астронавт у Станцияга ўтди. Астронавтларни Халқаро Фазовий Станция командири, америкалик Крис Крессли ва станциянинг икки нафар россиялик аъзоси Анатолий Иванишин ҳамда Иван Вагнер кутиб олдилар.

Тахмин қилиш мумкинки, яқин орада АҚШнинг NASA ташкилоти Халқаро Фазовий Станцияни тўла ўз қўлига ўтказиб олади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону