31 May 2020
23:20 - Соғлиқни Cақлаш Вазирлиги хабар қилишича, бугун мамлакатимизда коронавирус юқтирганлар сони 3623 бўлибди. Шунга ишонасизми?

Хабарда айтилишича,2020 йил 31 май соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони 3623 га чиқибди. Охирги бир кеча-кундузда касаллар сони 40 га ортибди. Шунга ишонадиганлар борми?

Эслатиш керакки, бизда биринчи касал шу йил 15 мартда аниқланган эди. Мана, уларнинг сони 3623 бўлибди. Тўғри, айтиш керакки, оламдан ўтганлар сони 15 га чиқди.

Авваллари ҳам кўп марта такрорлаганимиздек, бу ва бу каби рақамларга ишонадиган аҳмоқлар бизда кўп эмас. Аммо, ҳозирча шу каби ёлғон рақамлар билан ишлашга ва яшашга маҳкуммиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону