01 June 2020
13:13 - Навбатдаги масхарабозлик: Мактабгача Таълим Вазири Агриппина Шин жонли эфирда болаларни 1 июнь – Халқаро Болаларни Ҳимоя Қилиш Куни билан табриклабди

Ўзбекистондаги диктаторлик режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, Мактабгача Таълим Вазири, миллати карис Агриппина Шин бугун “UzReport” канали воситасида, яъни жонли эфирда, бутун республика болаларини 1 июнь – Халқаро Болаларни Ҳимоя Қилиш куни билан табриклаганмиш.

У ўз табригида шундай сўзлар ҳам айтибди: “Болаларимиз келажак ҳаётимиз ва бахтимиз мазмунидир. Болаларга ғамхўрлик қилинг, уларни ҳимоя қилинг севинг ва, албатта, эркаланг. Биз фарзандларимизнинг хавфсиз ва бахтли болалиги учун жавобгармиз.”

Наҳотки бу карис аёл Ўзбекистондаги ҳақиқий аҳволни билмайди ва ўзича болаларимиз учун тайёрланаётган жаннатсимон келажакни мадҳ этади. СССР замонида коммунистлар ҳам айнан шундай иш билан шуғулланишарди. Бизни бундай келажакадан худо асрасин.

Унинг вазир сифатида биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёева, яъни Президент Шавкат Мирзиёнинг қизи эканлигини демак, Агриппина Шиннинг валдирашлари Шаҳнозаники эканлигини ҳамма билади.

Демак, Агриппина Шиннинг келажагимизни мадҳ этиши, тўғрироғи, валдирашлари, Шавкат Мирзиёни мадҳ этиш билан бир хил эканлигини ҳам ҳамма тушунади. Энг қизиғи, бугунги хабарларда Агриппина Шин янги “Саломатлик алифбоси” лойиҳасининг илк сонини 3 июнь куни соат 18:50да “Оилавий” телеканалда эфирга узатиши ҳам эълон қилинибди.

Хуллас, Ўзбекистонимизнинг қаёғига қараманг, масхарабозлик саҳналарини кўрасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону