27 May 2020
22:10 -
Марказий Осиёча масхарабозлик: Тожикистон коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди
Тожикистонда сўнгги бир кун давомида 158 кишида коронавирус аниқланди ва коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 3 424тага етди.
Сўнгги бир кунда 158 киши коронавирусдан тузалди. Бу ҳақда мамлакатдаги коронавирус статистикасини бериб борувчи covid.tj сайтида маълум қилинган.
Эндиликда Тожикистон касалланиш ҳолатлари сони бўйича Ўзбекистонни ортда қолдирди.
Сўнгги бир сутка давомида қўшни мамлакатда вирус сабаб ўлим ҳолати қайд этилмади. Шундай бўлсада, Тожикистонда коронавирусдан вафот этганлар сони Марказий Осиё давлатлари орасида энг кўп бўлиб турибди - 47 нафар.
Минтақада энг кўп ҳолат Қозоғистонда қайд этилган - 9 304 ҳолат. Бу мамлакатда коронавирусга ўтказилаётган тестлар сони ошгани сабаб касаллик ўсиш даражаси тезлашган.
Қирғизистонда сўнгги бир кунда 58 кишида вирус аниқланиб, умумий касалланиш ҳолатлари сони 1 520 нафарга етган бўлса, Ўзбекистонда вирус юқтирганлар 3 355 нафарни ташкил этмоқда.
Минтақанинг яна бир давлати Туркманистонда расман коронавирус аниқланмаган. // Kun.uz