28 May 2020
01:36 -
Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси кеча 27 май куни яна 553 поғона юқорига чиқиб, 25 минг 548 бўлди
Хабарларимизни ўқиб бораётган ўқувчиларимиз билишадики, 43 иш кунидан бери ҳар куни Нью-Йорк Фондлар Биржаси ва АҚШ иқтисодиётининг асосий кўрсатгичи бўлган Dow Jones индекси қандай ўзгариб бораётганини кузатиб келмоқдамиз. Чунки, АҚШ ўз иқтисодиётининг кучи билан дунёда етакчи роль ўйнаб келаётган экан, Dow Jones каби индексларни кузатиб бориш муҳим эди.
Ҳозир биржалар дунёсида шароит ҳар куни ўзгариб турибди. Шу сабабли, 43 кунлик тарихимизни бу ерда ёзишнинг кераги йўқ. Мана, сўнги 5 иш кунининг натижалари :
- 19 майда 391 поғона пастга тушиб, 24 минг 207 бўлди,
- 20 майда 369 поғона юқорига сакраб, 24 минг 576 бўлди,
- 21 майда 102 поғона пастга тушиб, 24 минг 474 бўлди,
- 22 майда 9 поғона пастга тушиб, 24 минг 465 бўлди,
- 26 майда 530 поғона юқорига сакраб, 24 минг 995 бўлди.
Кеча 27 май куни эса, Dow Jones индекси 533 поғона юқорига чиқиб, 25 минг 548 бўлди.
Кўриб турибсизки, бу индекс охирги 6 иш куни ичида 3 кун юқорига кетди ва аммо 3 кун пастга тушди. Аммо, юқорига чиқиш 1,5 минг атрофида бўлди, пастга тушиш 0,5 минг атрофида бўлди. Демак, иқтисодиётда ҳақиқий ўзгаришлар бошланса, 1-2 ой ичида зиг-заглар билан бўлса ҳам, аввалги юқори даражага чиқиб оламиз. Охирги 3 кун ишлар ёмон бўлмади, аммо буёғи яхши бўлади, деб умид қиламиз.
Эслатиш керакки, Dow Jones индекси сўнги марта жорийдаги йилнинг 12 февраль куни 29 минг 551 га чиқиб, охирги тарихий рекордни ўрнатган эди. Демак, буёғи янада яхши бўлади деб кутиш керак. Ўша рекорд даражага чиқиш учун Dow Jones индекси тахминан 4 минг поғона кўтарилиши ШАРТ.
Билмаганлар учун ҳам эслатиш керакки, ҳозир АҚШдаги Dow Jones индексининг аҳволи бутун дунё иқтисодиётида ҳам ўзини кўрсатади. Демак, "яхши ният - ярим мол" эканлигини унутмайлик.
Яхши ният шуни кўрсатмоқдаки, АҚШ ҳам коронавирус пандемиясининг юқори нуқтасидан мунтазам тушиб бормоқда, демак, тушиш давом этаверади.