27 May 2020
18:51 - Юсуф Жума: Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга 1001 сўроқ



Улуғ Мирзо Улуғбек ҳазратлари миллатчи бўлганларми?!
Жиноятчи чақалоқлар!

Элга билдиргилар

Битмасликка уриндим роса
Бас, ёз! - деди кўкдаги тоза.
Жўши - фармон! Эга истаса
Тўкилмасми юрак – қон коса?!

КИРИШ

Шон ҳақида достон

Султон Жалолиддин Мирзо сўзи

Чингизхон улуғ Жаллолиддин Мирзо тўгрисида:

“Отадан дунёда ҳали бундай ўғил туғилмаган!
...у мардликнинг додини берди!!!
Нима қилсин – қилмасин, бу улуғ Худонинг ишидир!
...Отага шундай ўғил зарурки - у икки гирдоб - олов ва сув гирдобидан озодлик майдонига чика олди!!!”

Бу султондан кўп ишлар ва ҳисобсиз қиссалар вужудга келди ва унинг ишларидан хар қандай оқил ўғил ғофил қолмаслиги керак!

Мирзо Улуғбек ҳазратларининг “Тўрт улус тарихи” китобидан.
183-184 бетлар.

Арслон босолмас мен ўтган йўлни,
Йўлбарс босолмайди, босолмас қоплон.
Оташдан, ўпқондан ор йўлин гили,
Битта юрак билан босолмас ҳеч жон.

Сонсиз юрак эди - бошдан-оёғим,
Кунли кўкдай - кўкдай ҳар бир бўлагим!!!
Юлдузлар саналган, йўқ ёв саноғи,
Йўл босди саноқсиз олов юрагим!!!

Битта юрак билан деманггиз - эрман,
Гарчи бир дилли ҳам топилмас - танқис.

Бош-оёқ ўт бўлиб ёғийга ўранг -
Бош-оёқ юракли Aзизга азиз!!!

Битта юрак билан чиқманг майдонга,
Бир юракли эди хатто Чингизхон.
Не учун чиқарди уни жаҳонга,
Нечун одамзотга келтирди қирон?!

Чексиз довруғимни яратиш учун
Жаҳонгир Хоқон ҳам шунчаки навкар!!!
Шунчаки бир ғиштдир бу катта қирғин,
Кўклар ҳам донғимни қуришда аскар!!!

Дунё енголмаган Чингизни енгдим,
Ўлдирдим - ўлмади ўз ўлимидан -
Водариғ! - деб чексиз аламга сингди -
Наҳот Жалолиддин шони қулиман?!!!

Осмонлар - оёғим остидан пастку,
Ор йўли - поёнсиз ўт билан ўпқон!
Эдим Ўғиззода - Ўзининг дўсти,
Дўстларининг шони - бошида айвон!!!

Эрлар довруғидан - Тангрининг кўшки!!!
Шу боис жамики кўклардан юксак.
Тағин юксалсин деб энг азиз мулким -
Яратди Шонимни - чексиз муборак!!!


Шонли бўлгингиз келмайдими?! Тарихни ўқийсизми?!
Бир ўзбек миллиардерининг уйини кўз-кўз қилишибди Тошкентда.
Совуққина кошона қашшоқ миллиардер, бирорта ҳам китоб йўқ.
Буюк Қодирийнинг 24 ёшида битган “Ўткан Кунлар”и бўлса қойил қолардим.


Молинг - бўларми, кўз-кўз-кўз этганда
Эссиз бошингга эс этасанми ё?!
Бир оғизда эмас - недир тотганда
Беш - ўн оғизда тотасанми ё?!

Элинг бошпанасиз, бўлмай бошпана
Бошпанасизларни талайсан яна.
Икки газда эмас, номард ётганда
Юз газлик тўшакда ётасанми ё?!

Топганингда борми - тоза топганинг?!
Юзинг қорасидир юртни қопганинг!
Ёруғ юз - оқловчи - сўроқ этганда
Қораловчи юзда ўтасанми ё?!


Нодон, сандиқ-сандиқ унвонлари бор шоир ёзувчилар.
Нодон, элдан ўғирлаб сандиқ-сандиқ кўкидан топган сотқин бойлар.
Нодон, сандиқ-сандиқ пора олган сотқин тўралар.
Аму Сир ораси очунга бу кунгидай қулу мардикор бермаган.
Очунга шонли Жаҳонгир ҳукмдорлар берган.

Эр киши ҳатто душмани эзгулик этса ҳам тан олади, олқишлайди.
Ҳатто дўсти ёвузлик этса ҳам қарши туради.
Афсуски, бизда ичи қоралик - номардлик кучли.
Сизнинг Олот Қоракўлга офат ёғилганда, Сардобада эл билан бўлганингиз олқишга лойиқ. Айниқса сардобаликларнинг эски уйлари ҳам, кўп қаватли уйларда ҳам хоналари бўлиши - бари текинга эканлиги мени қувонтирди. Элни ердан айирмаслик керак. Ер - киндиги қони бўлиб тўкилган жон томири.

Сардоба Сув омбори нақадар муҳимлигини теран англайман. Деҳқон фарзандиман, деҳқонман.
Қишлоғимга ариқ ўтказиб берганингизни кўп ёздим, унутмайман. Энди Президентсиз, балки, бетон этиб берарсиз. Хирс авлиёлар авлиёси Абдулқодир Гилоний ҳазратлари қадамлари етган жой - ўша муборак изларга юкиниб унганман.

Сардоба фожеасига икки талончилик боис. Бирини кичигини айтяпдилар - тўралар кўз очлигини.

Мени бетиним қийнайдиган чексиз талончилик - Кремл талончилиги.

Кўҳна Туркистонни ўлдирган босқинчи гала Турон қолдиғи Марказий Осиёга тиш тирноғи билан ёпишиб олди. Бу Юҳолар бўлмаса, Ўзбекистонда миллиардлар бўларди - сўмлар эмас, долларлар.

Тўғонларга катта пул ажратсалар, бошқача қуриларди. Бутун вайсақилик. Юртдагию четдаги сафсатабозлар фақат кичигидан вайсашади. Абдураҳим Пўлатни ҳисобга олмаганда, Ватан ва унинг туб фожеаларидан сўз айтаётган йўқ. Тушунмайдилар ҳам.

Этаётган эзгуликларингизни олқишлайман. Бироқ, аммо, лекинлар шу қадар кўпки...

Мен улар ҳақида Сизга сўроқлар тайёрлагандим - офатлардан илгари - бир оз оғир.
Тўғри тушунсангиз юрт ҳам, эл ҳам, Сиз ҳам ютасиз. Ўрис босқинчилари шарафига тиклатган ёдгорлигингиз - Бутхонадай шарафсизлик - номуссизлик ва сотқинликка ўрнатилган дунё тарихидаги биринчи ва охирги (яна Сиз бошқа яна бирор шундай нарса тиклатмасангиз) ёдгорлик.

Шундоқ Шарафсизликни ўзингизга қандоқ раво кўрдингиз?! Шаҳид боболар руҳига чексиз хиёнатку! !

Бундоқ хиёнатга ҳаққингиз йўқ! Бутун эл қўлласа ҳам бу муҳокама этилмайдиган шарт - азалий қонун - ор номус!!!
Ўтмишни ўқийман - нақадар шарафли!!!
Бугункилар Нақадар шарафсиз!!!

Бу ҳақиқатни аслида мен эмас - сенатор ўғри қофиёбозлар: ўн йиллаб Каримовни ялаган, бугун унга тош отаётган (ер бўлсанг тириклигида сайрамайсанми?! ) икки юзли қаҳрамон Носодиқ Содиқ Сафоев, Мирзиёевга маслаҳат бериб тураман деган Алишер Усмоновлар айтишлари шарт эди.

Тангри асрасин, агар шундай иркитлик этсам - Бутхона қаршисида К*т хона қурдириб ўзимни осардим.

Шундагина Мангу очунда эрлари руҳи кечириши мумкин.
Сиздан сўнг авлодларингиз қандай бош кўтариб юради.
Босқинчига ёдгорлик - энг оғир жиноят!

Ўз қўлингиз билан бузиб ташланг, Қўрқманг!!!

Сизни ўлдира олмайди ўша Сиз қўрқаётганлар.

Дунё бор - қўллов бўлади.
Жуда-жуда қудратли қўллар.
Чуқур-чуқур ўйланг.
Яна ўзингиз биласиз...

Мен ҳеч ким эмасман. Улуғ Тангри кўнглимга солганларни айтгувчиман.
Йўқликман, Тангри йўқликни ҳам сўйлата олади.

Ота Жайхун - жойи Хуним -
Она Сайхун - сойи Хуним -

Ўкузларим - қароғларим,
Қуриб қолган чанқоқларим!

Тоштираман ёв хунидан,
Сотқинларнинг қирғинидан! ! !

Қовушасизлар Оролда -
Уфқларда - кўк ёлида! ! !

Ўзи - юрагим - ичимдир,
Ўзи - ўчкор қиличимдир!!!
Ўчдан бошланади - зотан -
Тангрида тугайди - Ватан!!!

Савол: Ўзбекистон азалдан карантин эмасми?!

Эл эркдан карантин эмасми?!
Бошу кўздан, юракдан, ботирликдан карантин эмасми?!
Эл эрлардан карантин эмасми?!
Тўралар эрликдан, ор-номусдан карантин эмасми?!
Юрт мустақилликдан карантин эмасми?!
Ё ёлғонми?!

Яна бир савол: Кремл миллатчилари “Улуғ Пушкин тили”ни Ўзбекистонда давлат тили бўлишини истайди.
Пушкин ким ўзи?!
Чунчаки бир шоир.
Валмаки ёнида шоир саналмайди.
Ҳеч нимаси йўқ кимсага товуғи ҳам дунё кўринади.
Шундоқ.
Пушкинда Буюк Мақсуд Шайхзоданинг “Мирзо Улуғбек” асари билан беллашадиган бирор асари бўлса айтсинлар!

Бизнинг она тили Жаҳон Жаҳонгирларининг тили - Буюк Ўғизхон тили, Жаҳон тилларининг ҳам отаси, ҳам онаси. Ўрис тилининг кирпичидан товаригача шонли ўғиз тили - турк тили!
Анқов гўв авлодлар ўз тили ва тарихини ёвга ёздириб, ўзининг кимлигини билмай ҳатто ўзбек тили изоҳли луғатида ҳам она тилини ҳақорат эттиряпдилар.

Биргина савол сўзи ҳақида изоҳли луғатда арабча дейилган - Сўроқ, ёхуд савол тўғрисида савол. Ўзбек тили изоҳли луғатида савол (арабча - сўроқ, илтимос).
Ё Тангрим! Улуғлар ўтган улуғ юртда нечун бунча эссизлик?!

Савол – сав – ол. Топ тоза туркча -ўзбекча. Сав – янгилик етказиш, дарак. Ўгит, ҳикоя, сўз, нутқ. Савол – сўраб билиб ол, ўгит ол, дарак ол, билим ол....
Пайғамбарни совчи деганлар – Тангридан хабар етказувчи. Қизга совчи юбориш қиз оиласига савдир. Улуғ Маҳмуд Қошғарийни боғча ёшидан бошлаб ўқитиш шарт.
Лекин боғча вазири корейс хотин, ё унинг ўринбосари қизинггиз Маҳмуд Қошғарийни танийдими?!
Элнинг саводи шуларга қолдими?!
Юртнинг ер устига қаранг ёниб ётибди - қуриган орол ёнғин эмасми?!
Сиёсий сотқинлик офатлари эмасми?!
Элга фойдаси йўқ - бесаноқ газу уран олтин конлари, иркит хитойбаччалар қураётган заводлар, талончи ўрислар – ёнғинлар эмасми?!
Ернинг остига қаранг Оролдай бўшаб қолаяпди – ёнғин эмасми?
Тарих, адабиёт, тилшунослик-миллат илдизлари ёниб ётибди. Нодон олимлар, алкаш шоирлар, сотқин, иркит, саводсиз тўралар – элга тушган ўт эмасми? “Эналаринг арабга текканми?” дейди буюк Абдулла Қодирий. Бир сўз савол ҳақида ўйлаганда ичим шунча ёнади. Элнинг бошида туриб ичингиз ёнмайдими?!

Томчичани ўргатмоқчи бўлди томчилар,
Эплолмади, калласиз деб кулди томчилар.

Сабоқ берди жилғачани менга бор жилға
Шилдир-шилдир этолмадинг барчаси хафа.

Отангизни тушунинглар - болаларим - жон -
Тилим - тўлқин, тўфон, чақин, мен - денгиз, уммон.

Яна бир савол: Эл боларилар.
Давлат болчи.

Агар асалчи асаларилар йиғган бор асални олса, арилар қирилади. Бола арилари бол йиғадиган ерларда бегона болчиларнинг болалари бол йиғади...

Ўзбек деган боларилар йиғган болнинг Сиз Кремлга қутиси билан бераяпсиз, шундай эмасми?!
Донғим йўқ, шу мени ўртаган дарддир
Деб отин айтишдан уялган марддир.
Эрга исму шариф етарли эмас,
Эрда шарафи ҳам бўлиши шартдир.

Яна савол: Айтаяпсизки, Навоийдаги заводга тўрт миллиард сарфлаб 40 та лойиҳани амалга оширсак, 2026 йилга бориб 96 тонна олтин оламиз. Тағин дейсизки, конда 3700 тонна тилло бор!
Ғирт ёлғон! СССР даврида 100 тоннадан ортиқ тилло чиқарган завод 2026 йилга бориб 96 тонна олтин чиқарадими?! 96 олдидаги 1ни ўриснинг фойдасига туширмаяпсизми?!
Бугун бундай заводлардан учтаки? Ер остидаги бор бойликни тилладан кўмиргача – Москвага бермоқчисиз. Ер остига ёпишиб олдингиз. Шавкат Мирзиёевдан сўнг дунё тугайдими?!

Сўроқлар орасидаги майда-чуйда шеърчаларнинг Сизга боғлиқлиги йўқ – ўқиганларнинг ичи қисмаслиги учун. Лекин 25 йил аввал Ислом Каримовга ёзилган шеър – қуйидаги тўртлик, эсизки, Сизга ҳам тўғри келади.

Эр ор учун киради ўтга,
Жон ҳовучлаб ўт қўйдинг юртга.
Кремлнинг пойида калланг,
Бошинг бошми, ё этик чўтка?!

Яна бир савол: Агар Навоий олтин конига сарфланадиган тўрт миллиардни пахтани қайта ишлаш сехларига сарфласангиз эл қулликдан қутилади, ҳаммага иш ўрни яратилади. Давлат бойийди, олтин фойдага қолади. Кремл юҳоларининг кўнглини оламан деб элу юртни вайрон этмаяпсизми?!

Мени айблашса, бўлмасман хафа.
Тангри эмаску – мен, бир нодон – ғўра.
Тағин бошқалар ҳам эмасди ўзи,
Хатоингни кўрсатсам ёв дема, Жўра!

Марказий Банк тўраларидан бири 2019 йилда тўрт миллиардлик олтин сотдик дебди. Тўрт юз тонна олтин тўрт миллиардга сотилдими?

4000000000 : 400 = 10 000 000
1 тонна тилло ўн миллион
10 000000 : 1000 = 10 000 доллар
Бир килограм тилло ўн минг.

Шу ўринда Марказий Банк тўрасига савол:

Муҳтарам Жаноб!
Юртнинг тиллосини – келажак авлод ризқини, эркини – давлатининг мустақиллигини сувтекинга сотиш ҳуқуқини Сизга ким берди ?!
Ё бу тиллони ота-онангизнинг олтин конли сандиқчасини очиб олиб сотаяпсизми?
Ё Сизни шу ўтирғичга ўтиртириб қўйганларнинг ота оналарининг олтин конли сандиқчаларидан олиб сотаяпсизларми?
Олтинлар юртники бўлса, жавоб беринг! Олтин конли сандиқчаларники бўлса, минг бор узр.

Нодонлик шоҳидан ерга тушмадинг
Ғўрасан, ишласанг ёвга ишладинг.
Дардим оташида пиширдим узоқ,
Эй, нодон, хомдирсан эсиз пишмадинг.

Яна бир савол:

Олтин конларидаги давлат улушларини сотаман дебсиз. Кремлнинг қайси малайига?
Алишер Усмоновгами?
Бу жиноят эмасми?
Сотқинлик эмасми?
Номуссизликнинг барча тури даҳшат, энг даҳшатлиси она юртни сотиш.
Англашга эсинггиз етадими?!
Наҳотки сотқинлик тамғасини ўзингизга эп кўрасиз?!
Эсингиз жойидами?!
Саводсиз ректорларни, ректорлик нари турсин қоровулликка ҳам арзимайди деган кимсада, қоровулликкка арзийдиган эс бўлиши керак эмасми?!
Сотқиндан қаровул чиқадими?!

Она юртим дардларингни сўйладим узоқ,
Тингловчим қон йиғлар, дедим сен юртга иноқ.
Дер: - Ватанга эмас, сенга кўз ёшим шўрлик,
Эсинг оғган, эси борнинг дарди пул топмоқ.

Яна бир савол: Сиз асл ўзбек адиблари қолиб, сохта қофиёбозлар ёки жўн адибларга Адиблар Хиёбонида ҳайкаллар қўйдирмаяпсизми?! Иркит Озод Шарофиддинов кабиларнинг адабиётга умуман алоқаси йўқ. Буларнинг китоблари ёқилади, ҳайкаллари иркит, хоин Каримов ҳайкали билан қўпорилади.

Ноўрин ишлар этгунча, Улуғ Дадахон Ҳасан 80 га тўлди, унинг Ватан, эл, юрт ҳақидаги қўшиқларига юртда йўл берсангиз бўлмайдими?! “Чу халққа шу подшода” деган сатрига тенг сатр кимда бор?!

Сафсатабозлар Саид Аҳмад ва Абдулла Қаҳҳорларда борми?! Ёхуд Дадахон Ҳасаннинг қуйидаги мисраларидай мисралари Пушкинда борми, Толстойда борми?!

“Ватанни севмоқ ҳам жиноят экан”, ёки:
“Иброҳимбек бу юртда беклик қолдими?!”

Яна бир савол: Газу нефт қазиб олиш камайганмиш - 60 миллиард куб метр газ олиниб 45 элга 15 четга кетаётганмиш?!
Ғирт ёлғон!
Туркиядан отиб ўтувчи 30 миллиард газ бир неча Европа мамлакатларига етаяпди.
Бир дейсизки - 4 миллиард газ етмайди
Эртасига 20 миллиард етмайди дейсиз. “Озодлик” радиосидаги ялтоқилар бу ёлғонларни тарқатяпдилар. Исмини айтмасликни сўраган мулозим - ёлғон маълумот сиздирилиши топширилган КГБ.
Эр бўлиб ҳақиқатни - 100 миллиард куб метр газни ўрисга текинга бераяпман деб айтмайсизми?!
Газ туғилиш кўплигидан элга етмаётганмиш.
Бош айбдор - оч - юпун - совуқда ўсаётган касалманд гўдаклару, озғин кўкрагида сути йўқ минг дардли оналар.
Гўдакларнинг отлари - Шавкатхон, Миромонхон, Мирзиёхон, Зироатхон, Саидахон, Шаҳнозахонлар...

Ўтирган ўтирғичингизга Путин эшакни боғлаб қўйса, Ўзбекистонни Эшакхон, Мочахон, Ҳўтикхон, Эшакой, Мочаой, Ҳўтикойлар босиб кетади.

Газни Африкадан олиб келаётган Шавкатхон қачон гўдакларга - Шавкатхон, Зироатхонларга газ беради?!

150 минг хонадонга қуёш панеллари ўрнатилса, 319 млн куб метр газ тежалади дебсиз.
Демак 500 минг учун бир миллиард куб метр газ газ кетади. 10 млн учун 20 миллиард куб метр. Ўзбекистонда бунча уй йўқ. 45 миллиард берилаётган эмиш, газ етмаётган эмиш.

Ўзингизни ўзингиз фош этиб менинг чинларимни тасдиқлаяпсиз. Марказий Осиёда энергия муаммоси йўқ - муаммо мустамлакачилик - сотқинлик.

Олот ва Қоракўлда эл табиий офат боис газ ва токдан узилганмиш. Бурун бор эдими?!

Коронавирус баҳона, офатлар баҳона тили борлар қамалаяпди. Олотда Қоракўлликларни офатдан огоҳ этганлар қамалган. Уларни озод этинг!
Жаслиқ тугатилди, чунки Ўзбекистон Жаслиққа айлантирилди. “Жаслиқ”нинг барча каттаконлари тирик, у ерда эрларни тергов этганлар ҳали отда.
Бирортаси жазоландими?!
Пагонлиларни урчитяпсизми?!
Тўқсон фоизини алданг ишлаб есин.

Элга қудратли армия керак, элимизни қирадиган эмас, юрт душманларини қирадиган.

Қачонгача ўрисга ялтоқланасиз. Ҳатто Коронавирус пайти ўз шифокорларимизга ниқоб етишмаётган - ўз пулларига ниқоб олишаётган дамда ўрисга беш миллионлаб ниқоб юбориш ялтоқилик эмасми?

Фақат ниқобми?!
Кўз олдингизда Каримов нима бўлди?
Назарбоев-чи?
Душмани шахсан Путин бўлган Михаил Сакакашвили икки элнинг, бутун жаҳоннинг шонини қозонди. Тозалик ва ботирликдан - Тангрининг йўлидан улуғ йўл борми?!

Товуқсан товуқмия
Товуқнинг ҳам паст тури.
Хонакидирсан шўрлик -
Қўрқоқлигингдир шўринг!

Чиқмайди сендан лочин,
Бургут cиқмас умид йўқ.
Ҳеч бўлмаса бўлсайдинг
Эркин ёввойи товуқ.

Сарқит эмас, этмайди
Тухумини ётга ем.
Сенчи, элим туғасан
Ёвларга тукли тухум.

Яна бир савол: 1995 йилгача Ўзбекистонга келган эллик минг кишига Ўзбекистон ердошлигини беришга бел боғлабсиз. Билсам бари Тожикистондан уруш пайти келган қочоқлар экан. Урушда фақат ўзбек қочмайди.

Ўзбеклар бўлса ҳам бир туман аҳолиси - эрта индин 50 минг хўжалик бўлади. 50 минг 100 қишлоқ демакдир. Нечун Тожикистондаги юз қишлоқлик ўрнимизни бой беришимиз керак?!

Балки Афғонистондаги ўзбекларни ҳам кўчириб у ердаги ўрнимизни ҳам тожикларга бериш керакдир. Ахир барча ерлар Турон-Туркистон ерларику?!
Эронда Туркистон йўқку!?
Туронда Тожикистон бор, бу камми!?

Ҳозир уруш йўқ, Тожикистондаги Имомали билан ака-укасиз. Нега 50 минг кишини она юртига қайтармайсиз.

Тўрт улус тарихидан, “Балх аёнлари одамларидан қанчасини ўлдиришмасин, баъзи қисми тирик қолган эди. Тожик одатий хислати (сотқинлик демоқда) борасида Чингизхон қулоғига етказган эдилар”. 159-бет
Шундан сўнг Балхда барча қириб ташланган. Бухорода ҳам шундай бўлган. Чингизхон билан Бухоро аҳли келишади. Чингизхон: Хоразмшоҳийларни шаҳардан ҳайданг, Сизга омонлик, ким шартни бузса ўлимга маҳкум, - деб ёрлиқ эълон қилади. Бухороликлар хоразмшоҳийлар қирилмасин деб яширадилар. Тожиклар сотади.

“Тожик ва Бухоро аҳлидан (улуғ Мирзо Улуғбек муборак руҳларига Тангрининг олқиши бўлсин, тожикни Бухоро аҳлига қўшмаяпди. Тожикларнинг Бухоро бизники дейиши ғирт ёлғон) бир неча киши бир бирига бўлган хусумати, яъни қонида бўлган ўз хислатига мувофиқ бу ҳолдан Чингизхонни хабардор қилдилар.

Ҳоқоннинг ғазаби қайнади... Бир кунда ҳўлу қуруқ ёниб битди. На жонсиз нарса қолди, на жонли.” 141 бет.

Тожикларнинг қондаги туғма хислатлари сотқинлик боис – Чингизхонда ишончсизлик йиғилиб - кейин бесаноқ қитъа ва шаҳарларда ёппасига қирғин ўтказди. Араб босқинидан ўрис босқинигача тожиклар сотқинлари бизга бесаноқ қирғинлар келишига сабабчи бўлган. Самарқанд дарвозасини ҳам ўрисга пирсиёнлар очган. Улуғ Мирзо Улуғбек ҳазратлари “миллатчи” бўлганларми?!

Эроний тожик Шароф Рашидов Оролни қурутди, пахта деб элни қурутди – Москвага ялтоқланиб – ахир Москва уни ўлдирди. Бир ёни эроний – тожик Каримов ер остини қуруган оролдай қурутди. Элни қул қилди. Сиз эса элга Сотқин Каримовни ҳам соғинтиряпсиз. Ўриснинг АЭСини ҳам қурдирсангиз, Улуғ Мирзо Улуғбек ҳазратлари айтганидек “на жонсиз қолади, на жонли. ”

Гап бу тўғрида ҳам эмас. Гап шундаки – тожиклар мактабларида турк ерларини тожик ерлари деб ўқитяпдилар. Мирзо Улуғбек ҳазратлари миллатчилик этмаганлар, тарихий ҳақиқатларни авлодларга сабоқ бўлсин деб битганлар. Тожиклар эса миллатчилик этаяпдилар.
Нега Ўзбекистон раҳбарлари жим?!

Тожиклар ким ўзи?!

“Тожик этнонимига асос бўлган” “тозик” сўзи сўғд ёдгорликларида илгари учрамаган эди. Лекин бу форс манбаларида қул маъносини англатгани маълум. Бу масалада ўз вақтида рус олими Б.Бертолд, инглиз олими Г. Б. Бейли, йирик эроншунос олим В.Б.Хеннинглар эътибор беришган эди. Арабларга нисбатан этноним сифатида қўлланилган този(к) сўзи ислом тарқала бошлаши билан бу динни қабул қилган бошқа халқларга, хусусан, эроний оилага кирувчи аҳолига нисбатан ҳам қўлланила бошлаган”.
Б. А. Левшин 87-88 бетлар

“Унутилган подшоликлардан хатлар” китобидан Очуннинг буюк олимлари туб ҳақиқатга етганлар, лекин улар туркча жик сўзини билмаганлардан бир оз камчилиги бор. Жик шайтон демакдир. Тожик сўзи този жик сўзларидан – қулнинг шайтони - қулнинг сотқини маъносида.
Араблар – тозилар келгач яралган бу қавм қайси юртга қачон қўшин тортган? Қайси элни забт этган?!

Сотқинликнинг додини беришдан бошқа нимага яраган?!
Чин эрк ордир! Орсизларча яшаб ҳеч ким ютмаган. Орсизга орсизлигининг ўзи энг даҳшатли жазодир.
Қоракўлнинг Қандимидан ўрис олиб сотаётган газ – тўрт Ўзбекистонга етиб ортади.
Қоракўл газсиз. Уйининг остидан ёв газ олиб элга бермайди.

Мен қамалишим билан қишлоғимиз газ қувури Сизнинг кўрсатмангиз билан кесиб ташланди.
Тожикларнинг дарёни боғлаб олишига йўл қўйиб бердингиз. Сув томорқага йўқ, ичишга йўқ, олинган газ ўрнини тўлдиришга бўлармиди?!
Қоракўлдай кентларни ер ютади, Мирзо Улуғбек ҳазратлари айтганидек на жонли қолади, на жонсиз.
Энг ахмоқ кимса ҳаммани ахмоқ деб билган кимсадир.
Сиз ҳаммани ахмоқ деб ўйлайсизми?!
Эл бошида қандай бош тиклаб юрибсиз?!
Ҳукмдорликнинг бир яхши томони бор, кўпга яхшилик этиш имкони бор.
Ҳукмдорликнинг бир ёмон томони бор - кўпга ёмонлик қилиш имкони бор.
Ҳеч бўлмаса Коронавирус баҳона четдан олинган пулларнинг ишлатилиши бўйича элга сентма сент ҳисоб беринг!
Тошкент шаҳар ҳокимига ўхшаган қариндошларингизни аралаштирманг.
Элнинг қора кунида қора мақсадларда фойдаланманг. Ютмайсиз!

Жаноб Шавкат Мирамонович!

Дунё Ўзбекистонни Шавкат Миромоновичдан кўра яхши билади. Лекин ўзини билмагандай тутади. Шу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?!

“Грузияда Саакашвили Президент бўлган тўққиз йил ичида мамлакатда 140 та янги шифохона қурилган. 2200 та сунъий нафас олдириш мосламаси сотиб олинган.

Америкадан битта қимматбаҳо антивирус лабараторияси олиб келиб ўрнатилган. Аҳоли сони Грузияда тўрт миллионга етар етмас. Андижон вилояти билан деярли бир хил. Орадаги фарқни кўринг!” - деган Озодликка Андижонда хитойнинг ўнта яроқсиз сунъий нафас олдириш мосламаси борлигини айтган врач.

Грузияда олтин, газ, уран конлари йўқ кичик бир ўлка. Лекин улуғ Саакашвилидек фарзанди бор. Агар шундай бир ўғли бўлса, кўҳна Туроннинг, элу юртнинг бирон муаммоси, бош оғриғи бўлармиди?!

Олтину Уранни ўрисга текинга бериб, кимлардандир қоғоз пуллар тилаб юрармиди?!
Иштонга ямоқ ҳам қарздан.
Президентмисиз, ё тиланчи?!

Карантин деб оч товуқларни катакка тиққандек, элни газсиз, токсиз, сувсиз катакларига тиқишдан, унга бунга сарқит сепишдан бошқа нарсага ярамадингиз. Тағин миллий гвардиядай пагонли террорчилар қуршовида.

Агар сотқин, иркит Каримов ва Сиз - Саакашвилидай бўлганларингда, юртнинг триллионлаб доллари бўларди. Ўйлаб кўрмайсизми?!

Болам, мени қидиряпсанми,
Эр отангни кўрмаяпсанми?!

Тополмайин бўзламокдасан,
Мени қайдан изламоқдасан?!

Бугунданми - уриниш бекор
Кўринади пулдору тождор.

Эртага хам шулар пурвиқор,
Тағин қанча сохта даҳо бор.

Пастда ҳак ҳам кўринмас - уқ - бас -
Бу Тангри йўқ дегани эмас!

Юз йиллардан кейинга тикил -
Ҳамма тупроқ - гил остида гил.

Бир мен Тангри йўлида тирик -
Азиз руҳим кўклардан йирик!

Кўринаман нақадар яққол -
Минг йиллардан кейинга кўз сол!!!

Яна бир савол: Кўпчилик давлатда давлат берган демократия - ўша давлатдаги диктатурани кучайтириш поғонасида бўлади.
Ўзбекистондаги демократия - уч-тўрт пагонли билан, уч-тўрт ҳоким билан авом ўртасидаги машмашалар. Сиз шуни халқ уйғонди деяпсиз. Халқ уйғонса кўрарди:

Сохта давлат!
Сохта Президент!
Сохта бош вазир!
Сохта парламент!

Ё нотўғрими?!
Нимаси давлат еру осмони ўрисники?!
Нимаси Президент Кремл югурдаги?!
Нимаси Бош Вазир....

Кеча Гулнорага пора йиғган, ўзи пора олган Хоразмлик журналист ёздику ҳатто бир қоп Хоразм гуручини ҳам берганини.

Ўзбекистон Москвага қўшилса қуллар ютармиш - сотқин!

Ўзбекистон чиндан мустақил бўлса ўзбек қул бўлмайди. Ўзбекнинг чўнтагида олтин пул бўлади. Очуннинг барча пулини синдиради. Сен қамоқдан чиққанингдан сўнг порахўр қамалиши шартку, почтада ҳалол ишлаб тилло тангадан ойлик оласан, хоразм гуручидан ош ейсан.

Нимаси Парламент!
Анави хотин Маҳаллакўмни танқид қилишдан бошқа нарсага ярамайди.
Нечун олтин, олтиндан ҳам қиммат уранни сотиш жиноят Сотқинлик деб қонун таклиф қилмайди. Чунки сохта!

Сенатор Худойберганов Турсинхон Бухорода одамлар сўйилиб тан аъзолари сотилишини Рашид Қодиров билан ёпган қотилпарвар Сизга маслаҳатчи!
Шу маслаҳатчи маслаҳати билан жиноятчи Самоиддин Ҳусеиновни ишга олдингиз. Ё.С.Ҳусейновнинг ўғиллари ўн йиллар олдин Бош Вазирга ташиган поралари учунми?!
Шу ҳам давлатми?!
Нечун тоза, ягона генерал Ўткир Комилов шу жиноятларга қарши турган улуғ инсон ишга қайтмади?!
Нега ҳамма билган Мавлон Умрзоқов ишга тикланмади?!
Тозалар ёқмайдими, сизга?!
Тозаликдан карантинмисиз?!

Ўлжа деб жанг этмас қоплон басма бас
Ор деб кучли ёвга турар қасдма қасд.

Текинга жон тикдим элу юрт учун,
Фойда деб жон тиксанг жон тикиш эмас!

Яна бир савол: 9 майга Россиядан ҳам бурун тайёргарлик бошлатдингиз. Туркистон номини харитадан ўчирган ёвуз Сталин, Кремл ғалабалари бизнинг ғалабамиз эмас.
Биз учун душманларимиз тарих ёздилар, ўқитдилар. Буюк Туркистон давлатини тузмоқчи бўлган, ҳатто ҳукуматини тузишга улгурган эрлар Ватан хоинию, юртни сотганлар қаҳрамон. Бу ҳақда ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Улуғ Боймирза Ҳайитнинг Туркистон қайғусида ёзган китобини олим Бахтиёр Исобек таржима этган. Қарийб ўттиз йилдан буён нашр қилдиролмайди. Мустамлакачилик мангу деб ўйлайсизми?!

О Гермон тупроғи, Гермон тупроғи -
Орий Ателланинг қутлуғ излари -
Мустафо Чўқайнинг муштоқ кароғи -
Боймирза Хайитнинг соғинч кўзлари!

Арслонлар ухлар - кўзлари очик,
Ота Туркистонни туш кўрадилар.
Муборак йўллари ёғийдан ўчлик -
Руҳлари Тангрида иш кўрадилар!

Юртнинг қайғусида ғуссага тўлган,
Улуғлар тупроғи ёғдуга тўлсин.
Буюк Туркистонни қурмокчи бўлган
Эрларга Тангрининг олқиши бўлсин!

Нечун ота Турон узоқ мунчалар -
Кўзи очиқ ухлар аҳли арслон?!
Водариғ - уйғоғу кучукбаччалар
Кўзлари юмиқдир – тилак - устихон...

2020йил, 20 апрель.

Яна бир савол: Сиз Ўзбекистон Президенти деган иш ўрнида энг муҳим иш нималигини биласизми?! Сиз амал қилаётгандек, бу иш ўриндаги ишчининг ўрни Кремлу КГБнинг буйруқларини сўзсиз бажариш эмас. Бу сотқинликдир!

Бу иш ўрнидаги асосий иш энг аввало ҳар бир ўзбекни у очуннинг қайерида бўлмасин ҳимоя этиш - ҳар бир турк элига этилган ноҳақликка қарши туриш.

Қирғизистонда ноҳақдан умрбод қамалган кураш Азимжон Асқаровни ҳам,Афғонистондаги ўзбекларни ҳам, Хитойдаги уйғур жигарларимизни ҳам ҳимоя этувчи ишчи эканингизни биласизми?!

Афғонистоннинг чаламулла Президенти Соҳибқирону Аъзам Амир Темурни – Темурланг деб атаб иркит пирсиёнлар ҳақоратини такрорлади. У ердаги ўзбеклар оёққа турди.

Сиз нега жимсиз?!
Нега жим - КГБдан тарқаган ташқи ишлар вазирингиз?!

Сиз нега Самарқандда улуғ Темурийллар мақбаралари узра меҳмонхона (аслида жалабхона. Ахир сизнинг меҳмонхоналарга никоҳ ҳужжатисиз жуфтликларга рухсат беришингиз шунга асос) қурмоқчисиз?! Ҳазрат Амир Темурнинг гўрини очиш Кремлга 21 миллион қурбон беришга тўғри келганди. Сиз тангридан ва улуғ руҳдан қўрқмайсизми?!

Сизга қайси иркит чаламулла кенгаш бердики, Боҳоуддин Нақшбандий ҳазратлари мозоридаги тутни олдирдингиз?!
Арабнинг динсиз шайхларими?!
Нечун ўзимизнинг чала муллалар Сизни бу йўлдан қайтармади?!
Диний идорани тозаланг!
Қурбонали Аҳмедовдай Тақсирларга топширинг!
Тутни жойига қайтаринг!
Улуғ руҳлар билан ўйнашманг! Уларнинг назари тушган хас ҳам аҳли дунёдан улуғдир?!

Биру бордан келар сўзим кескирдир -
Буюк қўшин туздим - ҳар шеърим эрдир.

Қани кундага қўй бошингни ёғий -
Тангрига ишончим менга шамширдир!!!

Яна бир савол: Сиз Дунёни ўзингиз ўқиган, ишлаган Сув хўжалиги инстути деб биласизми?!
Тўғри - Ўзбекистон шундай: Гўл ўзбекларни эси паст олимлар истаганича алдаши, пора олиши, степендияларни ўғирлаши, истаганча қўрқитиши урф.
Лекин Сиз ҳозир Президенсиз! Сўзингизни дунё эшитади. Парламент чиқишларидаги мурожаатларингиз шу қадар жўнки ўқиб бўлмайди. Совуқ баён, баён, баён. Бошланғич синф ўқувчисининг баёнидай.

Ўзбек ёзувчилари, шоирлари журналистлари шундай ёзишади минг гектарлик вайсақилик!
ББC ва Озодликнинг ўзбек бўлимидагилар ҳам шундай - воқеани сарлавҳасидан аниқлайсан, сабабини топгунча гектар-гектар сафсатага қараб чиқишга тўғри келади.
Бироқ...
Наҳот Президент ва теграсидагилар шунчалик жўн бўлса?!

“Жаноб Президент!
Бу бачкана баённома билан дунё олдига чиқсангиз шарманда бўласиз! ” дейдиган биронта эсли йўқми?!

Жаноб Президент!

Мен Сиздан ўкиндим - қуда андалару қизларингизн, и кеккайган куёвларингизни ёнингиздан йўқотинг, ютасиз!
Давлатни оилангизга айлантирманг!
Менимча оилангизни тоза сақлаган маъқул. Қудаларингизни ҳам - бир юртга бир президент етарли - бир оилага бир Президент етарли эмасми?!
Аёлингиз ва қизларингизнинг элга кўмак улашаётгани яхши, Тангри яхшиликларига яхшилик қайтарсин. Лекин Чу кўмакни ҳам Мирзиёев тарқата олмайдими?! Уларни кўз-кўз этманг, эрталарига ёруғ юз билан борсинлар.

Кеккайган қудаларингиз ва куёвларингиз ҳаддини билсинлар. Эл хор вақтда банкларга,ҳаром ҳаришга эгалик қилмасалар очликдан ўладиларми?! Ўлсалар ўлсинлар, тоза ўлсинлар, яна ўзингиз биласиз?!

Улуғ Абдурауф Фитратнинг Амир Олимхонга битикларига Амир Олимхон қулоқ осганда Афғонда хор бўлиб ўлмасди.

Ислом Каримов менинг айтганларимга амал эса - ҳали тирик бўларди - Марказий Осиё Туркистон бўларди.

Мен ундан ўрнини сўрамадим. Юртимнинг шонли ўрни бўлсин, Сиз шонли ҳукмдор бўлинг дедим. Қизларининг эгри йўлларидан ҳам огоҳлантирганман.
Мени уққан бўлсангиз керак?

Не экканингизни ўрганингизда биласиз.
Дубайда қизингиз шундай қилди. Ўтмишда аёллардан шоиралар ва яна бир балолар чиққан эмишу сояда қолган эмишлар. Энди ўзларини кўрсатиш замони келганмиш.

Бирон эси бутун бўлса Саидахонга дерди:

- Турон деб аталган бу кўҳна юртда Тўмарисдай Жаҳонгир аёллар чиққанини билмас экансан - нима қиласан дунё олдида сафсата сотиб. Улуғ тўмарис момомиз Оролдан Қора денгиз бўйларигача аёл боши билан сўраган. Лаънати пирсиён Кирнинг 700 минглик қўшинини қириб ташлаган. Кирнинг бошини қон тўла мешга тиққан - қондан тўй деб.

Буни айтганингизда Жаҳон буни билади - Тўмарис момомиз ҳурматига олқиш олардинг.
Отанг Трамп билан учрашиб доно бўлиб қолдимики Сен Трампнинг қизи билан учрашиб доно бўлган бўлсанг. Дубайни Сендан бошқа дунёга намуна қилган эси паст йўқ.

Динсиз шайхлар кеча Гулноранинг оёғини яларди, буку сеникини. Бирортаси сўрамайдику - қани Гулнора деб. Бари динсиз, чунки фойданинг қули. Чет элликлардан бири менга Гулнора ахмоқ эди, лекин Ҳозиркининг қизидан тузук эди, - деди.

Дунё юзингда олқишлайверади фойда учун, отангни олқишлагандай.

Мана тўртта миршабни жазолади, ҳокимга танбеҳ берди, Жаслиқни ёпди, деб.

Лекин Жаслиқ ёпилиб Ўзбекистон Жаслиққа айланганини ҳамма билади. Ҳатто Жаслиқдан баттар. Жаслиқда Газу ток бор эди.

Энди аёллар сояда қолмадилар, музда қолдилар.
Тириклай тул қолдилар Каримову Мирзиёевлар боис. Ҳамма эркак мардикор.
Газ ўрисга текин оқади - сўзимда бирон ёлғони борми?!

Нодонликдир Одам Атодан мерос,
Барча қилмишликлар қилиғимга мос.
Сендан ўтган бўлса эсимда йўқдир
Мендан ўтган бўлса кечир илтимос!

* * * * *

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону