Кечаги хабарларда Ўзбекистон диктатори, э..., кечирасиз, Президенти Шавкат Мирзиё Сардоба сув омборидаги ҳалокатни яна бир бор кўриш учун у ерга боргани, вилоят ҳокимлари ўша ерда эканлиги айтилса ҳам, Ўзбекистон Бош Вазири Абдулла Арипов ҳам у ерда эканлиги мутлақо тилга олинмаган эди.
Бизга етиб келган хабарларга қараганда, Абдулла Арипов ҳам у ерда бўлган эмиш, баъзи расмларда у Шавкат Мирзиёнинг орқароғида турган эмиш. Ўзбекистондаги телевизион хабарларда Абдулла Ариповдан Президент Шавкат Мирзиё бир нарсалар сўраган эмиш, Абдулла Арипов ҳамма нарса яхшилигини урғулаб, жавоб ҳам берганмиш.
Айнан шундай бўлганга ўхшайди. Аммо, нимага вилоят ҳокимлари билан бир қаторда Абдулла Арипов ҳам у ерга боргани ижтимоий тармоқларда МУТЛАҚО ТИЛГА ОЛИНМАДИ? У ерга борган 4 нафар вилоят ҳокимларининг исмлари ҳам тилга олинмади. Нимага???
Бу саволга жавоб битта. Ҳаммага Абдулла Ариповни кўрсатиш ва вилоят раҳбарларининг исмларини тилга олиш – фақат масхарабозлик эмас, ШАРМАНДАЛИК бўлардику!
Демак, Шавкат Мирзиёнинг идорасидаги цензура агентлиги жуда яхши ишламоқда. Офарин, у ерда ишлаётганларга! Президент идорасидаги Ахборот ва Оммавий Коммуникациялар Агентлигининг собиқ раҳбарлари – директор Комил Алламжонов ва директор ўринбосари, қизингиз Саида Мирзиёларга ҳам миннатдорчилик билдиринг!
Шу нарсаларни тилга олиш билан бир қаторда, нима учун миллионлаб ЎЗБЕК МУҲОЖИРЛАРИ Россия ва бошқа мамлакатларда ҚУЛЛАРДЕК ишлашаётганини, Россияда минимал иш ҳаққи 100 доллар атрофида бўлса, бизда 30 доллардан ҳам камлигини тилга олинг, нималар қилиш кераклигини гапиринг, ўртоқ Шавкат Мирзиё! Ана ўшанда ўзингизни ҳам ШАРМАНДАЛИК лақабидан қутқарасиз.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения