17 May 2020
13:38 -
Ўзбекча-қозоқча масхарабозлик: Бу икки мамлакатнинг раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилиб, нималарнидир муҳокама қилишибди. Нималарни?
Ўзбекистондаги қўғирчоқ оммавий ахборотлари, ҳеч қандай таҳлилсиз, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Шавкат Мирзиё ва Қосим-Жомарт Тоқаев бугун, 17 май куни телефон орқали икки давлат ўртасидаги муносабатларни муҳокама қилишганини хабар қилдилар.
Мулоқотнинг институционал механизмларини ҳамда ўзаро савдо ва инвестициялар кўрсаткичларини оширишга қаратилган биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика соҳалари, бошқа устувор тармоқларда истиқбол йўналиш ва лойиҳаларни илгари суриш зарурлиги алоҳида таъкидланганмиш, халқаро сиёсатга оид қатор масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилганмиш.
Аммо, қуруқ гаплардан иборат хабардан тушуниш мумкинки, бу мулоқотдан биронта ижобий натижа бўлишига ишониб бўлмайди. Аммо, тахмин қилиш мумкинки, бу мулоқотнинг асосий мақсади – Сардоба сув омборидаги ҳалокат туфайли юзага келган муаммоларни ҳал этиш бўлган. Аммо, у муаммолар умуман тилга олинмагани кўрсатмоқдаки, икки президент бу масалада умумий тил топишолмаган, қуруқ вайсаш бўлган.
Аммо, Қозоғистонннинг оммавий ахборот воситаларида озгина бўлса ҳам ошкоралик аломатлари бор. Масалан, Kazinform Агентлиги бу мулоқот ҳақида ҳеч қандай хабар ҳам тарқатгани йўқ. Демак, бу бефойда суҳбат Шавкат Мирзиёнинг ташаббуси билан бўлган ва ҳеч қандай натижага эришилмаган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Анвар Усманов
"Бирлик" фаоли, журналист. Ҳозир Германияда яшайди.
Добавить сведения