14 May 2020
17:38 - Ислом Каримнинг Фуҳуша лақабли қизи Гулнора Каримованинг 10 млн долларлик активи Швейцариядан Ўзбекистонга қайтарилибди, Шавкат Мирзиёнинг роли қандай?

Ўзбекистон Адлия Вазирлиги чет элга ноқонуний олиб чиқилган активлар Ўзбекистонга қайтарилаётгани тўғрисида маълумот бергани ҳақида Kun.uz Интернет нашри хабар тарқатди. Жумладан, Фуҳушанинг жиноий йўл билан орттирган 10 млн долларлик активлари Франциядан Ўзбекистонга қайтарилибди.

Эслатиш керакки, ҳаромий Ислом Карим ўз қизи Гулнорани кичкиналигида каби Гугуша деб айтар экан. Биз уни бироз ўзгартириб, Фуҳуша қилганмиз.

Фуҳуша томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилибди.

Адлия Вазирлиги Матбуот хизмати хабарида айтилишича, мазкур маблағлар Ўзбекистон Давлат Бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади.

Қайд этилишича, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада мамлакатимиз қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда эмиш.

Хусусан, Адлия Вазирлиги ва Бош Прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Гулнора Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.

“Мазкур мулклар хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан ҳибсга олинганлиги муносабати билан, улар Гулнора Каримова (унинг оила аъзолари)нинг тасарруфида эмас. Шу боис, муқаддам айрим ОАВларда хабар берилганидек, Ўзбекистонга мулклар ва маблағлар бевосита Гулнора Каримова ёхуд бошқа алоҳида шахслар томонидан қайтарилиши мумкинлиги ҳақидаги мулоҳазалар ҳақиқатга тўғри келмаслиги яна бир бор таъкидланади”, дейилган вазирлик хабарида.

Адлия Вазирлиги активларни қайтаришда Фуҳушанинг ҳеч қандай ўрни йўқ эканини март ойида ҳам маълум қилганди.

Бундан ташқари, Бош Прокуратура Швейцария Федерал Прокуратураси билан ҳамкорликда экспертларни жалб қилинган ҳолда Гулнора Каримованинг Женева шаҳрида жойлашган вилласида ўтказилган тинтув вақтида аниқланган ва хатланган 70 турдаги санъат ашёлари (картиналар, амалий санъат ва ҳунармандчилик асарлари ва ҳоказолар)нинг Ўзбекистонга қайтарилиши бўйича ишлар олиб борилаётганини билдирган.

Гулнора Каримова ва у томонидан ташкил этилган жиноий уюшма аъзоларига нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни 2020 йил 18 март куни ниҳоясига етган ва кимлардир 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганмиш. Қолган судланувчиларга ҳам содир этилган жиноятларнинг оғирлилик ва ижтимоий хавфлилик даражаси ҳамда уларнинг жиноятлардаги иштирокидан келиб чиқиб, тегишли жазолар тайинланмиш. Аммо, буларнинг ҳеч қандай исботи йўқ.

Олдин кўрилган жиноий ишлар, шунингдек, сўнгги жиноий иш доирасида етказилган зарар миқдори 3,8 триллион сўм ва 165 миллион долларни ташкил этганди, дейилади Интернет нашрнинг сайтида.

Нима бўлганда ҳам, дейди “Ҳаракат” мухбири, бундай маълумотларни нашр этиб бориш бизнинг ҳам бурчимиздир. Чунки, Фуҳуша давлатимиз мулкаларини ноқонуний йўллар билан ўзлаштириб олган ва улар ҳақида ўйлаш, бу ишда жорийдаги Президент Шавкат Мирзиёнинг ролини аниқлаш бизнинг ҳам мажбуриятимиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону