Шу дақиқаларгача мамлакатимиздаги ҳамма қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари бизда ҳамма нарса яхши эканлигини хабар қилиш билан машғуллар. Ўзбекистондек аҳолиси 35 миллионга яқинлашиб қолган мамлакатда ҳамма нарса яхши эмиш. Бугун турли ҳудудларда 2-3 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, 2-3 киши оламдан ўтибди холос. Шунга ишонадиганлар борми?
Буларни ҳам қўйиб тураверинг, Фарғона вилоятида коронавирусга чалинган сўнгги бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилибди. Ана кўринг, Ўзбекистонда ҳамма нарса мукаммал. Шу сабабли бўлса керак, Президент Шавкат Мирзиё борми, ёки йўқми, деган савол ҳам туғилмаяпти. Балки, Ўзбекистонга президент ҳам керакмасдир?
Эслатиш керакки, бунгача Жиззах, Қашқадарё ва Навоий вилоятлари ҳам коронавирусдан холи ҳудудга айлангани хабар қилинган эди. Бу кетишда эрта-индин бутун Ўзбекистон коронавирусдан қутиладику! Бунга нима дейсиз?
Ҳеч шубҳа йўқ-ки, ҳозир ҳамма душманларимиз, “Қани айтинг, сиз ўзларингиз нима билан шуғулланмоқдасиз?” деб ҳайқиришга бошлашлари муқаррар. Нима ҳам дердик, бутун бошқарув системаси мавжуд ҳукумат – диктаторликнинг қўлида. Оммавий ахборот воситалари ҳам. Биз фақат ижтимоий тармоқларда дод-вой солишга маҳкуммиз!
Бундан аввалги хабаримиздан кўргандирсиз, ҳатто АҚШда ҳам ҳаммаёқ дабдала, мамлакат бўйлаб коронавирус ҳукм сурмоқда. Бундай давлатни бошқаришга ҳеч ким қодир эмасдек кўринади.
Расмга қаранг, дунёнинг энг катта ҳалокати 1918 йилда АҚШда юз берганини кўрмоқдасиз. Балки, бу давлатни тарқатиб юбориш керакдир? Нима дейсиз, ҳурматли ўқувчиларимиз?