14 May 2020
19:08 - Жуда қизиқ: Бош Вазирда яна икки маслаҳатчи бўлармиш, бир қатор лавозимлар йўқ қилинармиш. Шавкат Мирзиёнинг ташаббусларими?
12 май куни “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори имзоланганди. Ўша қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг янгиланган ижро этувчи тузилмаси тасдиқланибди, жумладан, қуйидаги лавозимлар киритилибди:

- Бош вазирнинг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;
- Бош вазир маслаҳатчиси - IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи;
- Бош вазир маслаҳатчиси - Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи.

Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасида қуйидагилар тугатилди:

1. Бош вазирнинг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозими;
2. Бош вазирнинг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозими;
3. Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти;
4. Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти.

Шунингдек, қарор билан Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, ёшлар, маънавият ва жамоат ташкилотлари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари котибияти ташкил этилибди.

Қарор билан Бош Вазирга бир қатор янги вазифалар юкланди. Бош вазир, жумладан, IT-технологиялар, “электрон ҳукумат”ни жорий этиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, телекоммуникациялар, илм-фан, илмий тадқиқотлар ва инновацияларни ривожлантиришни таъминлаш фаолиятига бевосита раҳбарлик қилади.

Бундан олдинроқ Давлат Солиқ Қўмитаси раиси сифатида ишлаб келган Беҳзод Мусаев Бош Вазирнинг ижтимоий масалалар бўйича ўринбосари лавозимига тайинлангангани хабар қилинган эди.

Хуллас, шунақа янгиликлар Ўзбекистонимизда. Аммо, улар қанчалик тўғри эканлиги амалдаги ишларнинг натижалари кўрсатиши керак, дейди мухбиримиз. Аммо, бундан ҳам қизиғи, Бош Вазир Абдулла Арипов бу ўзгаришларда қатнашдими?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону