13 May 2020
14:57 -
Яхши хабар: Тошкентда Британия Менежмент Университети очилади
Вазирлар Маҳкамаси 2020 йил 8 майда “Тошкент шаҳридаги Британия Менежмент Университетини ташкил этиш тўғрисида”ги 272-сон қарори қабул қилинди.
"British Management University" МЧЖ ва Олий ва Ўрта Махсус Таълим Вазирлиги пойтахтда нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи янги ўқув юртини ташкил этиш ташаббуси билан чиқишди.
Norma’нинг ёзишича, қуйидагилар университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгиланди:
- Лондон Университети, Рединг Университети (Буюк Британия) ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг таълим дастурларини жорий этиш, уларнинг малакали профессор-ўқитувчилари, олим ва мутахассисларини ўқув жараёнига жалб қилиш;
- ўқув режа ва дастурларни замонавий фанлар асосида такомиллаштириб бориш, инновацион технологияларни татбиқ қилиш;
- хорижий олий таълим муассасаларида уларнинг стажировкасини ташкил этиш йўли билан ўқитувчилар малакасини ошириш;
- таълим ва илм-фан соҳасида узоқ муддатли алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш.
Университетда ўқиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланади ва Ўзбекистонда амалда мавжуд таълим шакллари ҳамда инглиз тилида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Ҳар йили танлов асосида 20 нафардан кам бўлмаган абитуриентлар грант асосида ўқишга қабул қилинади.
Университетда дастлабки босқичда "Лойиҳаларни бошқариш", "Логистика ва етказиб бериш занжирларини бошқариш", "Тадбиркорлик ва инновациялар", "Халқаро электрон тижорат" ҳамда "Рақамли иқтисодиёт" бакалавриат таълим йўналишлари бўйича талабалар қабули амалга оширилади.
Британия менежмент университети битирувчиларига Ўзбекистонда олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган белгиланган намунадаги диплом берилади.
Ҳужжат 8.05.2020 йилдан кучга кирди. // Kun.uz

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения