13 May 2020
14:40 - Афғонистон Президенти Ашраф Ғани “Tолибон”га қарши курашни кучайтирмоқчимиш. Шавкат Мирзиё қаерда?
“Толибон” жангариларнинг ҳукумат аскарларига қарши шу кунларда уюштирган ҳужуми фаол мудофаадан фаол ҳужумга ўтишга сабаб бўлибди, Президент Ашраф Ғани телеканал орқали халққа мурожаат қилиб, “Толибон” ўт очишни тўхтатиш ва зўравонликларни қисқартиришга қаратилган чақириқни ҳамон рад этиб келаётганини таъкидлабди. Бу ҳақда Афғонистонда инглиз тилида ҳам иш олиб борадиган TOLO News телеканали маълумот тарқатди.

Эслатиш керакки, Афғонистон ҳукумати февраль ойининг сўнгги кунларида мудофаланиш режимига ўтган, чунки, айнан ўшанда “Толибон” ҳаракати вакиллари АҚШ билан тузилган битимга кўра, зўравонликларни камайтиришга рози бўлганди. Аммо, ўтган сешанба куни Афғонистонда иккита йирик террорчилик ҳужуми уюштирилди ва ўнлаб кишилар қурбон бўлди.

Шу йил февраль ойида Қатарда АҚШ билан “Толибон“ ҳаракати ўртасида Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири, Шароф Рашидовнинг куёви, яъни қўғирчоқ вазир Абдулазиз Комилов иштирокида 18 йиллик уруш давомида илк бор тинчлик битими имзоланиб, 14 ой ичида Афғонистон ҳудудида турган чет эллик қўшинлар мамлакатни тарк этиши кераклиги, ўзаро асирлар алмашуви амалга оширилгандан сўнг март ойида мамлакатдаги сиёсий кучлар ўртасида мулоқот бошланиши ҳам урғуланган эди.

Шундай экан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёдан сўраш керак, мана 2 йилдан бери Афғонистонда тинчликни сақлаш учун авваламбор “Толибон” билан музокаралар олиб бориш кераклигини гапирмоқдасиз, 2018 йилнинг баҳорида Тошкентда шу масалаларга бағишланган халқаро конференция ўтказган эдингиз, қани шу саъй-ҳаракатларинингизни натижаси? Тезда Афғонистонга бориб “Толибон” билан ўзингиз музокаралар олиб боришингиз керакмасми?

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону